Хитойнинг матбуот, радио, кинематография ва телевидение бўйича давлат бошқармаси Pokemon GO ўйинини тақиқлади. Хитой ҳукумати ўйинни одамлар ҳаётига ўта хавфли деб топди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Таъкидланишича, Хитой ҳукумати тўлдирилган реаллик ўйинини у билан боғлиқ кўплаб нохуш, ҳаттоки ўлим билан тугаган воқеалар сабабли тақиқлашга қарор қилди. Бундан ташқари, мамлакатда ўйин вақтида ишлатилувчи геолокация маълумотлари сабабли "географик ахборот хавфсизлиги" масалаларидан ташвишланишмоқда.

Pokemon GO смартфонлар учун тўлдирилган реаллик элементларига эга мобиль дастур бўлиб, Nintendo компанияси томонидан 2016 йил 6 июлда ишга туширилган. Ўйин "Покемон" япон мультфильми асосида яратилган ва унинг мақсади виртуал жонзотлар – покемонларни қидиришдан иборат.