Британиялик ҳарбий журналист, Иккинчи жаҳон уруши бошлангани ҳақида биринчи бўлиб хабар берган Клэр Ҳоллингуорт 105 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда "Би-Би-Си" хабар тарқатди.

Манба маълумотига кўра, у ўзи 60 йилдан буён истиқомат қилиб келган Ҳонгконгда вафот этган.

Ҳоллингуорт хоним 1939 йилнинг сентябрида Польшадан Германияга кетаётганида немис қўшинлари чегарани бузиб ўтаётганига гувоҳ бўлиб қолганди. У дарҳол ўз кўрганлари ҳақида хабар тарқатган.

Ўзининг журналистик фаолияти давомида у Вьетнам, Жазоир, Ҳиндистон, Покистон ва Яқин Шарқда ишлаган, шунингдек, Хитойдаги маданий инқилоб воқеаларини ёритган.