Иньеста «Реал» футболчиларига қўнғироқ қилиб, улардан узр сўради

Спорт 10 Январь 2017 8721

«Барселона» ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста «Реал»нинг бир қанча футболчиларига қўнғироқ қилди ва ўз жамоаси номидан улардан узр сўради. Бу ҳақда Marca хабар тарқатган.

Каталонияликлар клуби футболчилари ФИФА тақдимот маросимига келмагани катта резонансни келтириб чиқарди. Кўпчилик «Барселона» бу маросимига келиши зарур бўлгани ҳақида гапирди.

2016 йил футболчиси сифатида тақдирланган «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳам ўз нутқида «Барселона» ҳақида эслади ва шундай кунда бу жамоа футболчилари ёнида эмаслигидан афсусдалигини билдирди.

Иньеста «Реал» футболчиларига «Барселона»нинг тақдимот маросимига бормагани икки жамоа футболчиларининг ўзаро муносабатига боғлиқ эмаслигини айтиб ўтган. Иньестанинг сўзларига кўра, клуб Цюрихга бормаганига бошқа турли сабаблар мавжуд.

Бундан олдинги хабарларда, «Барселона» Цюрихга бормагани сабаби жамоа футболчилари Испания Кубогининг 1/8 финалида «Атлетик»ка қарши 11 январь куни ўтказиладиган учрашувга яхшироқ тайёрланиш зарурлиги билан боғлиқлиги айтилганди. Ушбу жамоаларнинг биринчи учрашувида басклар жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

«Барселона» раҳбарияти чиқарган қарор ФИФАни ранжитди

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14413 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68199 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37096 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 614 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1015 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1590 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1608 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар