Истанбулдаги дафн маросимида масжид томи қулади

Жаҳон 10 Январь 2017 12413

Истанбулнинг Бакиркёй туманида дафн маросимида масжид томи қулади. Бу ҳақида CNN Turk нашри хабар берди.

Бунга сўнгги кунларда шаҳарда кузатилаётган фавқулодда об-ҳаво шароити сабаб бўлгани маълум қилинди. 

Воқеа содир бўлган жойга қутқарувчилар ва тез ёрдам машиналари етиб келган.

Манбага кўра, бир неча киши жароҳат олган, ҳалок бўлганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Кўпроқ янгиликлар