Карлуш Кейруш Эрон терма жамоаси бош мураббийи лавозимида қолади

Спорт 10 Январь 2017 3175

Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тож мамлакат терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейрушнинг истеъфога чиқиш аризаси рад этилгани ва у ўз лавозимида қолишини маълум қилди.

ЎФФ матбуот хизмати хабарига кўра, махсус ташкил этилган матбуот анжуманида Эрон футбол федерацияси раҳбари Карлуш Кейрушнинг мамлакат термасидаги муваффақиятлари, хусусан, Осиё мамлакатлари ўртасида Эрон бир неча йилдан буён ФИФА рейтингида етакчилик қилаётгани таъкидлади. Бундан ташқари, Меҳди Тож Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақасида Эрон клублари учун 4та квотани сақлаб қолиш муҳим эканини айтди.

Матбуот анжумани давомида Эрон футбол федерацияси раҳбари терма жамоа ва клублар ўртасидаги муаммолар амалдаги регламентга мувофиқ ўзаро ҳурмат орқали бартараф этилиши кераклигини таъкидлади.  

Эслатиб ўтамиз, 63 ёшли мутахассис 8 январь куни Эрон футбол федерацияси билан юзага келган ўзаро зиддият ва келишмовчиликлардан сўнг миллий терма жамоадан кетиш ҳақида ариза ёзганди.

Қайд этиш жоиз, Эрон ҳамда Ўзбекистон футбол федерацияларининг ўзаро келишувига кўра, ЖЧ–2018 турнирига саралашнинг учинчи босқичи 8-тури доирасидаги Эрон – Ўзбекистон учрашуви 2017 йилнинг 13 июнь кунидан 12 июнь санасига кўчирилган.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин Эрон 11 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Жанубий Корея 10 очко билан иккинчи, Ўзбекистон 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. 

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30114 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42364 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158835 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45029 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 175 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 824 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 441 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 1985 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 178 Спорт
Кўпроқ янгиликлар