Кот-д'Ивуар президенти Алассан Уаттара мамлакатнинг турли жойларида ҳарбийлар томонидан уюштирилган икки кунлик исёндан кейин армия, полиция ва жандармерия бошлиқларини қўмондонликдан четлатди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, армия генерали Сумайла Бакайоко, миллий полиция бош бошқармаси бошлиғи Бреду М'Биа ва миллий жандармерия қўмондони Жервэ Куаку Куасси қўмондонликдан четлатилганлар.

6 январда ҳарбий хизматдан бўшатилган ҳарбийлар Кот-д'Ивуарнинг йириклиги бўйича иккинчи рақамли шаҳри Буакеда қурол-аслаҳа омборини эгаллаб олиб, шаҳар устидан назоратни қўлга олганлар. Амалдаги ҳарбийларнинг исёнлари Далоа ва Корхого шаҳарларида юз берган. Ҳарбийлар маошлари оширилиши ва турмуш тарзлари яхшиланишини талаб қилишмоқда.