Аргентина терма жамоасининг собиқ футболчиси ва бош мураббийи Диего Марадона “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессининг ФИФАнинг тақдирлаш маросимига келмагани юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Мукофот Мадриднинг “Реал” клуби форварди Криштиану Роналдуга насиб этди. Шунингдек, совринга Месси ва «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн ҳам даъвогарлик қилди.

“Менинг Мессидан кўнглим қолди. Уйда телевизор олдида ўтириб, ҳеч ким билан кураш олиб бориб бўлмайди. Мен “Барселона” вакиллари нима учун келишмаганини билмайман. Ўйлашимча, у Цюрихга келиб, Барселонадагидан ҳам кўпроқ кураш олиб бориши мумкин эди”, - дея Марадонанинг сўзларини келтиради TVE. 

Маълумот учун, Роналду овоз бериш якунига кўра 34,4 фоиз овоз тўплаган бўлса, Месси- 26,42 фоиз, Гризманн эса 7,53 фоиз овозни қўлга киритди.