Хитойнинг ўнга яқин ҳарбий самолёти 9 январь куни Корея республикаси ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг назорат ҳудудидан ўтган. Улар Чежудо ороли жануби ва Иодо ороли ғарбидан учиб ўтишган. Бу ҳақда KBS телеканалига мамлакат миллий мудофаа вазирлигидаги манба маълум қилган. 

"Ҳар қандай ҳаво кемалари мазкур ҳудудни кесиб ўтишдан аввал Жанубий Корея томонидан рухсат олиши керак. Бироқ Хитой самолётлари ҳеч қандай сўров қилишмаган", - дейилади лавҳада. 

Телеканал маълумотларига кўра, Корея ҳаво кенгликларининг бузилиши бир неча марта қайд этилган. Жанубий Корея ҲҲК 10та F-15K ва KF-16 қирувчи самолётларини ҳавога кўтарган. Улар чегара бузувчиларни ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ҳудудидан чиқариб юборишган. Корея ҳарбийлари Хитой томонини юз берган ҳодисадан огоҳ этишган.