Сайловларни ютқазган Гамбия президенти бир қатор дипломатларни ишидан бўшатди

Жаҳон 10 Январь 2017 4611

Сайловларни ютқазган Гамбия президенти Яйя Жамме уни ҳокимиятни мухолифат номзодига беришга чақирган, мамлакатнинг 12 нафар элчиси ва доимий вакилини ишидан бўшатди. Бу ҳақда "Франс Пресс" ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

"Гамбия ҳукумати 12 нафар элчисини фаолияти тўхтатилгандан кейин чақиртириб олди", деб айтди мамлакат ташқи ишлар вазирлигидаги манба.

Унинг айтишича, бу дипломатлар "сайланган президент Адам Барроуни табриклашган ва қўллаб-қувватлашган".

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Жамме Гамбиянинг Хитой, Буюк Британия, Туркия, Сенегал ва АҚШдаги элчиларини ҳамда мамлакатнинг БМТдаги доимий вакилини ўз лавозимидан бўшатган. Таъкидланишича, улар 2016 йил декарбь ойи охирида Жаммега лавозимини тарк этиш айтилган мактуб йўллашган.  

Гамбияда президентлик сайловлари 1 декабрда бўлиб ўтган. Сайлов комиссияси маълумотларига кўра, мухолиф Бирлашган демократик партияси номзоди Адам Барроу сайловларда 45,5 овоз билан ғолиб бўлган. Амалдаги президент Жамме эса 36,7 фоиз овоз тўплаган.

Жамме сайловлар натижаларини тан олмаслигини ва сайлов жараёнидаги жиддий қоидабузарликлардан афсусда эканлигини айтган. У ўзининг мағлубияти бўйича Олий судда баҳслашмоқчи. Бироқ ҳозирда Гамбияда Олий суднинг ўзи йўқ. Коалициянинг таъкидлашича, президент ўз муддатининг охирги кунлари арзномасини кўриб чиқиш учун судьялар белгилашга конституцион ҳуқуққа эга эмас.

 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4782 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5654 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21123 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49948 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5799 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3693 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 6166 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3241 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 5096 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4759 Технология
Кўпроқ янгиликлар