Тиббиёт олий ўқув юртларида ўқиш муддати қисқартирилиши мумкин

Ўзбекистон 10 Январь 2017 45706

Шу йилнинг 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти ва бир қатор тиббиёт мутасаддилари билан учрашиб, бу соҳадаги зарур масалаларга тўхталиб ўтди. Жумладан, мамлакатимизда шифокорлар билан таъминлаш даражаси паст сақланиб турган вилоятлар улуши кўпайиб бораётганлиги айтилди. 

"Масалан, 10 минг аҳолига нисбатан энг паст кўрсаткичлар Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё, Наманган ва Тошкент вилоятларида тиббий ёрдам сифатига салбий таъсир этмоқда. 

Республика бўйича ажратилган 92 минг штат бирлигидан 10 400 таси вакант бўлиб қолмоқда. Булар - анестезиолог, рентгенолог, психиатр, педиатр, лаборант шифокор мутахассисликларидир. Буларнинг бари тиббий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида камчиликлар ва ўз ечимини кутаётган муаммолар мавжудлигидандир.

Шунингдек, учрашувда тиббиёт кадрлари етишмовчилиги муаммосини бартараф этиш, сифат даражасини кўтариш мақсадида алоҳида дастур ишлаб чиқариш зарурлиги таъкидланди ва бунда қуйидаги масалаларга эътибор қаратиш лозимлиги айтилди: 

- бакалавриат босқичида ўқиш муддатини 7 йилдан 6 йилга қисқартириш; 
- янги малака ва талаблар, ўқув режаси дастурларини жорий этиш; 
- тиббиёт олий таълим муассасалари учун ўқув режадаги ижтимоий-иқтисодий, гуманитар блокдаги ажратилган соатлар, умумий ўқув юкламаларини оптималлаштириш;
- тиббиёт олий таълим муассасаларида янги педагогик технологияларни қўллаш асосида таълим сифатини яхшилаш; 
- амалий кўникмаларни тўлақонли ўзлаштиришда талабаларга шарт-шароит яратиш;
- олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш".
Шу ўринда тиббий олий таълим муассасаларида амалиётга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. 
Бундан ташқари, Тиббиёт академиясини битирганлар вилоятларга бориб ишламаётганига эътибор қаратиш талаб қилинди.

 

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 49153 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102801 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52862 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9820 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20506 Ўзбекистон
Цукерберглар оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди
08:39 126 Жаҳон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1363 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 1125 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 1062 Спорт
Трампни руҳшуносга юбориш таклиф этилди
07:32 2359 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар