Суриянинг Ал-Баб шаҳрини ИШИД террорчиларидан озод қилиш учун "Фрот қалқони" операциясида қатнашган, изсиз йўқолган, деб ҳисобланган икки аскарнинг жасади Туркияга қайтарилди. Бу ҳақида хавфсизлик хизмати ходимининг сўзларига асосланиб, Daily Sabah нашри хабар берди. 

Чаноққалъа провинциясида яшовчи Киванч Кашикчи ва аданалик Муҳаммад Дюран Кескин 2016 йилнинг 29 ноябрида ИШИДга қарши олиб борилаётган "Фрот қалқони" операцияси давомида ғойиб бўлишган. 

Аскарларнинг жасади Туркия жанубидаги Ғазонтепа аэропортига қайтарилди, шу ердан улар яшаган провинцияларга етказилади. 

Турк армияси 29 ноябрь куни Суриянинг шимолий чегараси  ҳудудида, "Фрот қалқони" операцияси давомида икки нафар аскари билан алоқа узилганлиги тўғрисидаги баёнот билан чиққанди. 

ИШИД террорчиларига қарши олиб борилаётган "Фрот қалқони" операциясига 24 август куни старт берилган.