Швейцариядаги мактабда мусулмон қизлар сузиш машқларига ўғил болалар билан бирга қатнашларига тўғри келади

Жамият 10 Январь 2017 9927

Швейцария Европа инсон ҳуқуқлари судида (ЕИҲС) даъво ишини ютиб чиққанидан кейин мусулмон қизлар ва ўғил болаларнинг сузиш машқларига биргаликда қатнашларига тўғри келади. Бу ҳақида 10 январь, сешанба куни BBC News нашри хабар берди. 

Судьялар мамлакат ҳукумати ўқувчилардан "мактаб дастурини тўлиқ ҳажмда ўзлаштириш"ни талаб қилиш ҳуқуқига эга, деган хулосага келишди. Шундай бўлса-да, улар мазкур ҳолатда диний эркинликнинг бузилиши мавжудлигини тан олишмоқда. 

The Independent'га кўра, Швейцариянинг асли туркиялик бўлган икки фуқароси - Азиз Усмонўғли ва Саҳобат Кўжабаш ЕИҲСга мурожаат қилишган. Манбада айтилишича, улар ўзларининг ўсмир ёшидаги қизларига ўғил болалар билан бирга сузиш машқларига қатнашни ман қилишган. Бундан бир неча йил аввал Базель суди уларни ота-оналик мажбуриятларининг бажарилмасликда айблаб, 1.3 минг евро жарима тўлашга мажбур қилганди. 

ЕИҲС қарори Швейцария, Швеция, Испания, Сербия ва Словакия судьялари томонидан қабул қилинган. 

Судда Швейцария ҳукумати муросага тайёр эканлигини билдириб, қизларга ҳовузда буркини (мусулмон аёлларга мўлжалланган чўмилиш кийими) кийишга рухсат берилишини таъкидлашди.

Кун янгиликлари
БАА президенти 2014 йилдан бери биринчи марта омма олдида кўриниш берди 
01:18 6858 Жаҳон
Европада Бельгиядаги атом электрстанцияларига қарши намойишлар бўлиб ўтди
00:21 1369 Жаҳон
Россияда ишлашни истовчилар Тошкентда пуллик имтиҳон топширишлари мумкин
Ямандаги масжидда содир этилган отишма оқибатида 4 киши ҳалок бўлди
00:05 1599 Жаҳон
Шамол об-ҳаво маълумотлари бошловчисини жонли эфирда четга суриб кетди
23:53 / 25.06.2017 2510 Жамият
Мисрнинг энг қадимий ҳайвонот боғида ёнғин чиқди
23:30 / 25.06.2017 1351 Жаҳон
Покистонда бензовоз портлаши оқибатида 148 киши ҳалок бўлди
23:21 / 25.06.2017 8479 Жаҳон
Конфедерациялар Кубоги–2017. Ярим финал жуфтликлари маълум
22:44 / 25.06.2017 10689 Спорт
Ўзбекистон ҳафталиги: Президентнинг водий сафари, овозаси чиққан 11 йиллик таълим, ўзбеклар ҳалок бўлган бахтсиз ҳодиса ва бошқа хабарлар
22:41 / 25.06.2017 11321 Жаҳон
Афғонистонда хавфсизлик кучларининг 10 ходими толиблар томондан ўлдирилди
22:16 / 25.06.2017 3292 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар