Трамп хитойлик миллиардер Жек Ма билан учрашди

Жаҳон 10 Январь 2017 8931
Фото: Cnbc.com

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп интернет тармоғидаги энг йирик савдо майдони Alibaba раҳбари Жек Ма билан учрашди. Унда Хитой компаниясининг Америка бозоридаги улушини кенгайтириш ва мамлакатда қўшимча 1 миллион иш ўринларини яратиш ҳақида сўз борди, деб хабар бермоқда CNBC.

Жек Ма Alibaba’ни кенгайтиришда кийим-кечак, май ва мевалар каби маҳсулотларга катта эътибор қаратилишини таъкидлаб ўтди. Бунда асосан Қўшма Штатлар ўрта ғарби ва Жануби-Шарқий Осиё ўртасида савдо қилишга катта ўрин берилади.

«Биз асосий эътиборни кичик бизнесга қаратмоқчимиз, шунинг учун 1 миллионта кичик корхонани қўллаб-қувватлаш ҳақида гаплашдик. Биз Америка кичик бизнесини қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Бунинг учун савдо платформаси (Alibaba — таҳ.) Осиё, хусусан Хитойга ўз қишлоқ хўжалик маҳсулотини сотишда ишлатилиши мумкин», - маълум қилди Ма.

Аниқлик киритилишича, Alibaba америкалик фермерлар учун иш ўринларини беш йил давомида яратишни режалаштирмоқда.
 

Кўпроқ янгиликлар