Туркияга борувчи сайёҳлар сони кескин камаймоқда

Иқтисодиёт 10 Январь 2017 6554

2016 йил Туркия сайёҳлик индустрияси учун энг ёмон йиллардан бири сифатида қайд этилди. Ўтган йили мамлакатнинг Истанбул шаҳрига ўтган йилда ташриф буюрган хорижий сайёҳлар сони бўйича сўнгги 16 йилда илк марта пасайиш кузатилган. Европа ва Осиёни боғловчи шаҳарга 2016 йилда келган сайёҳлар сони 26 фоизга камайган ва 9,2 млн кишини ташкил этган, деб хабар қилмоқда Россия сайёҳлик операторлари Ассоциацияси. 

"Хорижий сайёҳлар сони камайиши АҚШ (-43,2 фоиз) ва Россия (-39,2 фоиз) ҳиссасига тўғри келади", — дейилади хабарда. 

Бундан ташқари, Туркиядаги бошқа дам олиш масканларига бўлган қизиқиш ҳам пасайиб бораётгани кузатилган. Хусусан, 2016 йилда Анталияга борган сайёҳлар сони 2004 йил кўрсаткичига тушган. Курорт ҳокимияти маълумотларига кўра, ўтган йилда Анталияга келган сайёҳлар сони 43 фоизга камайиб, 6 миллион кишини ташкил этган. 

Туркиянинг яна бир машҳур дам олиш маскани Бодрум ҳам 43,4 фоиз хорижий сайёҳлар оқимини бой берган. 2016 йилда бу ерга 453 минг дам олувчи келган, 2015 йилда бу рақам 797 минг нафарни ташкил этган.

Кун янгиликлари
Uzbek Tigers‘нинг чорак финалдаги рақиби маълум
15:58 / 24.04.2017 32804 Спорт
Kun.uz Наманганга боради. Вилоят ҳокими учун саволлар қабул қилинади
12:45 / 24.04.2017 11741 Жамият
Марселдаги сайлов участкасида ноодатий ҳолат юз берди
00:46 404 Жаҳон
Телебошловчи АҚШ давлат департаменти матбуот котиби бўлди
00:39 349 Жаҳон
Хитойликлар Россия ўрмон хўжалигига катта маблағ киритишмоқчи
23:37 / 24.04.2017 1020 Жаҳон
Франциядаги сайлов, Испаниядаги класико, долларнинг янги чўққиси ва куннинг бошқа хабарлари
23:05 / 24.04.2017 1746 Ўзбекистон
Семиришдан қўрқмай ҳар куни истеъмол қилиш мумкин бўлган ширинликлар номи маълум қилинди
23:01 / 24.04.2017 3652 Lifestyle
Грин кард: фирибгарлар домига тушиб қолманг!
22:52 / 24.04.2017 3547 Жамият
2018–2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида президентнинг янги қарорга шарҳ
22:34 / 24.04.2017 1859 Ўзбекистон
Тадбиркорларнинг пластик карталаридан исталган харидни амалга оширишга рухсат берилди
22:29 / 24.04.2017 9622 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар