2019 йилдан Япония императори ўзгаришини кўзда тутувчи ҳужжат тайёрланмоқда

Жаҳон 11 Январь 2017 1832
Фото: Reuters

Япония ҳукумати император Акихито 2019 йилнинг 1 январидан ўзининг тўнғич ўғли Нарухито фойдасига тахтдан  воз кечишини кўзда тутувчи қонун лойиҳасини тайёрламоқда. Бу ҳақида 11 январь, чорашанба куни "Санкэй симбун" газетаси хабар берди. 

Қонун лойиҳаси 2017 йилнинг май ойи бошида қабул қилиниши кутилмоқда. Ундан аввал бу масала экспертлар комиссияси ва парламентнинг икки палатасида муҳокамага қўйилади. Япониянинг жорий конституциясида императорнинг ҳаётлик чоғида тахтдан воз кечиш имкони кўриб чиқилмаган. 

Бундан аввал Япония бош вазири Синдзо Абэ мамлакат императори Акихитонинг тахтдан воз кечиш масаласи турли экспертларни жалб қилган ҳолда яхшилаб кўриб чиқилиши лозимлигини айтганди. 

2016 йилнинг август ойи бошларида япон ОАВ император Акихитонинг нутқини тақдим этишди. Унда император борган сари ўз мажбуриятларини бажариш қийинчилик туғдираётгани ҳақида айтган. 

Император Акихито - император Хирохито ва Кодзюнларнинг тўнғич ўғли ва бешинчи фарзанди - 1933 йилнинг 23 декабрида таваллуд топган. Акихито расман эрамиздан аввалги 660-йилдан буён ҳукмронлик қилиб келаётган сулоланинг 125-императори ҳисобланади. Биринчи япон монархи Дзимму бўлган. 

Бугунги кунда Акихито дунёдаги ягона император ҳисобланади. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34150 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72407 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10511 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136544 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 79 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 447 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 210 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 364 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар