Барак Обама ўзининг сўнгги нутқида кўз ёшларини тутиб тура олмади

Жаҳон 11 Январь 2017 29393

АҚШ президенти Барак Обама ўзининг сўнгги нутқида америкаликларни демократияни ҳимоя қилишга чақириб, кўз ёшларини тутиб тура олмади.

У ўз нутқида ирқчилик ва иқтисодий нотенгликни АҚШдаги демократияга энг асосий таҳдидлардан бири деб атади, бу ҳақда Би-би-си хабар бермоқда.

Обаманинг фикрича, Америкадаги демократик тузумга сиёсатчиларнинг ғояли фактларни танлаши ҳам хавф туғдиради. Ундаги фикр “бир неча умумий бошланғич фактларга” асосланмаган бўлади.

У бунга иқлим ўзгариши муаммосини мисол тариқасида келтирган. Обама маъмурияти ушбу лойиҳа устида кўп изланиш олиб борган бўлса, АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп унга эътибор бераётгани ҳам йўқ.

Шунингдек, АҚШнинг ўз лавозимидан кетаётган президенти инсон ҳуқуқларига асосланган жаҳон тартибига диний фанатик ва хорижий автократиялар томонидан келувчи таҳдид ҳақида ҳам эслатиб ўтди.

“Биз ўз қарашларимизни ҳимоя қилишдан воз кечмасак ва ўзининг кичик қўшниларини қўрқитаётган қандайдир йирик давлатга таслим бўлмасак, Россия ёки Хитой каби рақиблар жаҳонга таъсир кўрсатиш борасида бизларга тенглаша олмайди”, - деган Обама.

АҚШ президенти Чикагодаги “Маккормик-плейс” конгресс-марказида хайрлашув нутқи билан чиқиш қилди. У сўнгги нутқини Оқ уйда эмас, балки айнан Чикагода сўзлашга қарор қилганини билдирди. Айнан шу ерда Обама 2008 йилги президентлик сайловларида ғалаба қозонгани ҳақидаги хабарни олган.

Обама билан бирга конгресс-марказга биринчи хоним Мишель Обама ва вице-президент Жо Байден рафиқаси билан келган.

Залда тахминан 20 минг инсон йиғилди. Аввалига тадбирга чипталар бепул тарқатилди, бироқ кейинчалик уларнинг нархи интернетдаги олиб-сотарларда минг доллардан ошиб кетди.

Обама трибунадан рафиқаси Мишелга қараб гапирганда ҳам кўз ёшларини тўхтата олмаган.

Маълумот учун, АҚШнинг биринчи қора танли президенти ҳозирда 55 ёшда бўлиб, у 2008 йилда лавозимига киришган.

Янги давлат раҳбари Дональд Трамп 2017 йилнинг 20 январь куни қасамёд қабул қилиб, ўз лавозимига киришади.

Кун янгиликлари
Дайжест: Ўзбекистонда икки фуқаролик масаласи, МХХнинг янги хизмати, Тошкент пропискасига оид янги хабар ва бошқа янгиликлар
20:36 / 24.01.2017 13468 Жаҳон
«Нақд пуллар ўлими» қачон юз беради?
13:40 / 24.01.2017 55611 Иқтисодиёт
Ўзбекистон Афғонистон билан 50 млн долларга яқин қийматли шартномалар имзолади
Шавкат Мирзиёев Бобур кўчасидаги боғни «Дўстлик боғи» деб номлаш таклифини киритди
01:19 340 Жамият
Ўзбекистон ва Афғонистон ТИВ икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди
Тошкент шаҳридаги Республика байналмилал маданият маркази Дўстлик саройига айлантирилади
Италияда кўчки тагида қолган меҳмонхонадаги қурбонлар сони 16 кишига етди
00:27 234 Жамият
Бухорода янги туғилган чақалоқнинг бувилари уни сотмоқчи бўлишди
00:24 1208 Жамият
Республика байналмилал маданият марказининг 25 йиллиги тантанали нишонланди
Миллий маданий марказлар фаоллари тақдирланди
Кўпроқ янгиликлар