Биофизик 20 центлик болалар ўйинчоғидан қон учун центрифуга ясади

Жамият 11 Январь 2017 3145

Стэнфорд университети биофизиги Ману Пракаш болалар ўйинчоғи негизида қон таҳлили учун кичик-центрифугани ишлаб чиқди. Шундай қилиб, янги жиҳоз таннархи 20 центга айланиши мумкин. Мазкур ихтирога бағишланган мақола Nature Biomedical Engineering журналида чоп этилди.

Центрифуганинг ишлаш принципи жуда содда: қон намуналари солинган капиляр қувурчалар иккита қоғозли дисклар ўртасида маҳкамланади. Дисклар қалин ип билан боғланган бўлади. Сўнгра, ушбу иплар ўралади ва қарши томонга тортилади. Бунинг натижасида дисклар катта тезликда айланади. Олимлар айланиш тезлигини дақиқасига 125 мингга чиқаришнинг уддасидан чиқишган. Бу эса фабрикаларда ишлаб чиқарилган кўплаб центрифугалар тезлигидан каттадир. 

Қурилмага асос бўлган ўйинчоқ ўз навбатида кўп асрлик тарихга эга. Унинг ёши 5000 йиллар бўлиб, Хитойдан тортиб Венесуэлагача бўлган ҳудудларда топилган. 

Олимлар ўз ихтиросини paperfuge - «қоғозфуга» деб аташди. Унинг «деталлари» - қоғоз, ип ва елим 20 центга яқин туради. Заводда ишлаб чиқарилган центрифугалар нархи 6 минг долларгача туради. 

Агар қурилма центрифугалар меъёрларига жавоб берса, ихчам ва арзон тиббий ускуна бўлиши мумкин. У анемия ва турли инфекцияларни таҳлил қилишда электр манбаси йўқ бўлганда жуда қўл келиши мумкин. 

Кун янгиликлари
2017 йилги «Оскар»: Ғолиблар, рекордлар ва можаролар
12:20 / 27.02.2017 33619 Маданият
Пенсионерлар учун янги қулайлик яратилди
ШҲТга аъзо давлатлар ҳарбийлари ўзаро ҳамкорлик режасини муҳокама қилишди
21:13 490 Жаҳон
Дайжест: «Ўзтрансгаз» баёноти, коллежларда давомат муаммоси, Путин-Трамп учрашувига тайёргарлик
20:56 1507 Жаҳон
Сабзи шарбати қариш жараёнини секинлаштиради
20:46 1926 Lifestyle
Ўзбекистон иқтисодиёт вазирлиги ЯИМнинг ҳар йили камида 7 фоизга ошишига умид қилмоқда
Шавкат Мирзиёев Россия Ташқи разведка хизмати директорини қабул қилди
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Нью-Йоркка парвозлар сонини оширади
Бир «буханка» нон қанчалик кўп иссиқхона газига тушиши ҳисоблаб чиқилди
20:08 5084 Жамият
«Бунёдкор» австралиялик ҳакам ўйин охирида белгилаган пенальти туфайли ўз майдонида ютқазди
20:02 2786 Спорт
Кўпроқ янгиликлар