Даниэль Ортега: Никарагуа президентлигига қадар босиб ўтилган йўл

Жаҳон 11 Январь 2017 4891
Фото: EPA

Ноябрь ойида Никарагуада бўлиб ўтган сайловларда ғолибликни қўлга киритган 71 ёшли Даниэль Ортега давлат раҳбари лавозимига киришди. Инагурация маросими 11 январь, чорашанба куни мамлакат пойтахти Манагуада бўлиб ўтди. Никарагуанинг янги вице-президенти Ортеганинг умр йўлдоши Росарио Мурильо бўлди. ТАСС агентлиги шу ҳақида мақола тақдим этди

Қуролланган кураш етакчиларидан бири илк марта 1985 йилда Анастасио Сомоса диктатурасига қарши чиқиб, президент бўлган ва 1990 йилга қадар ҳукуматни бошқарган. Бироқ 5 йил ўтгач, Ортегага қайта сайланиш  насиб этмади. У икки маротаба ҳукумат тепасига қайтишга уринди, бироқ фақат 2007 йилга келибгина мамлакат ҳукуматига қайтишга муваффақ бўлди. 

Инқилобий ёшлик 

Ортега 1945 йилнинг 11 ноябрида туғилган. Унинг ота-онаси XX асрнинг энг жирканч диктатураларидан бирининг режимига қатъий қаршилик қилган. 

Ортега ўсмирлик давридаёқ инқилобий фаолиятга жалб қилинган. 1962 йилда у Манагуадаги Марказий Афроамерика университетининг юридик факультетига ўқишга кирган, бироқ бир йилдан кейин СМОФ (Сандинист миллий озодлик фронти) қаторига қўшилиб, ўқишни ташлаган. 

1967 йилда ҳибсга олиниб, 1974 йилга қадар қамоқ жазосини ўтаган. 

1979 йилнинг 19 июлида сандинистларнинг қуролланган отрядлари Анастасио Сомоса диктатурасини қулатганда, СМОФ етакчилигига даъвогарлик қилган ёш сиёсатчи миллий уйғониш муваққат ҳукуматининг раҳбарлик кенгаши таркибига киритилган. 

Никарагуанинг янги режими ижтимоий ўзгаришларга йўналтирилган. Хусусан, 1980 йилда саводсизликка қарши кураш кампанияси йўлга қўйилган, бунинг натижасида мамлакат аҳолиси орасидаги ўқиш ва ёзишни билмайдиганлар сонини 12 фоизга қисқартиришга муваффақ бўлинган. 

Президент Ортега

1984 йилнинг ноябрида Ортега Никарагуа Республикаси президенти этиб сайланган ва 1985 йилнинг январидан ўз лавозимига киришган. 

Бироқ тез орада мамлакат жиддий иқтисодий қийинчиликларга дуч келган, кўплаб ижтимоий дастурларни бекор қилишга тўғри келган. Муаммолар ҳарбий можароларга ҳам боғлиқ бўлган - 1980-йилларда сандинист ҳукумати жорий режимни қулатишни мақсад қилган ва АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган Никарагуа контрасига қаршилик қилган. Мамлакатдаги иқтисодий изоляция бўйича АҚШнинг сиёсати яна бир салбий омил бўлган. Никарагуанинг янги ҳукумати СССР билан яқинлашишга ҳаракат қилган. Бироқ кўмакнинг аксарият қисми сандинист армияси эҳтиёжларига сарфланар эди, бу вақтда эса мамлакатнинг ЯИМ кескин қисқариб борарди. 

Натижада 1990 йилда Ортега президентлик сайловларида мағлуб бўлган, шундан кейин яна икки марта - 1996 ва 2001 йилларда ҳукумат тепасига қайтишга кетган уринишлари бесамар кетган. 

Сиёсий қарашларнинг ўзгариши

Собиқ партизаннинг президентлик сайловларида ғалаба қилишга қаратилган навбатдаги ҳаракати 2006 йилдаги сайловларда муваффақиятли якун топди. Бунга унинг шу вақт ичидаги сиёсий қарашларининг ўзгариши асосий сабаб бўлган.

2007 йилнинг январида Ортега иккинчи марта Никарагуа президенти лавозимини эгаллади. У католик черков раҳбарияти билан узвий алоқалар ўрната бошлади. Шунингдек у мол-мулкни талон-тарож қилишдан воз кечиб, хусусий капитални қўллаб-қувватлай бошлади ва хорижий инвестицияларга эътибор қаратди. Ташқи сиёсатда эса сандинист етакчиси барча мамлакатлар билан муносабат ўрнатишни мақсад қилди. 

2011 йилда Ортега янги муддатга сайланган. Унинг раҳбарлиги остида Никарагуа 2008-2009 йиллардаги глобал иқтисодий инқирозни енгиб ўтишга ҳаракат қилди ва қашшоқлик даражасини камайтиришнинг уддасидан чиқди, ЯИМ ўсиш кўрсаткичлари минтақадаги энг юқори натижалардан бирини қайд этди. 

2014 йилда Никарагуа Миллий ассамблеяси (парламент) конституциядаги президентлик сайловларига оид ўзгаришларни тасдиқлади ва бу Ортегага 2016 йилнинг ноябрида президентлик сайловларида иштирок этиш имконини берди. Унда Ортега 72 фоиз сайловчи томонидан қўллаб-қувватланиб, рақибларини катта фарқ билан ортда қолдирди. 

Даниэль Ортега 2022 йилга қадар Никарагуанинг энг олий лавозимида фаолият юритади. 

Кун янгиликлари
Дайжест: банкоматли бўладиган Тошкент, йўқ қилинган бир асрли дарахтлар, Озодлик ҳайкалидаги чақириқ ва бошқа хабарлар
21:45 / 22.02.2017 4350 Жаҳон
2017 йилда қишлоқлардаги янги уйларнинг нархи қанча бўлади?
18:44 / 22.02.2017 40551 Ўзбекистон
LG G6 смартфони: Замонавий саноат дизайнидаги янги босқич
14:44 / 22.02.2017 5076 Технология
Путин Суриядаги операцияга алоқадор бўлган бир қатор генералларнинг унвонини оширди
01:00 761 Жаҳон
Ла-лига. «Реал» таъқибчиларидан ўзиб кетиш имкониятини қўлдан чиқарди
00:59 1071 Спорт
Дубайда даҳшатли "дўстона" қотиллик содир этилди
00:54 2654 Жамият
Ғойибдан учиб келган ғилдирак пиёда "қотилига" айланишига бир бахя қолди (видео)
00:46 1347 Жамият
Европа лигаси. Дастлабки учта нимчорак финалчилар номи аниқ бўлди
00:34 969 Спорт
Қозоғистон ва Россия президентлари февраль охирида учрашадилар
00:21 708 Жаҳон
NASA'дан сенсацион янгилик! Ерга ўхшаш яна етти сайёра аниқланди
Кўпроқ янгиликлар