GM акцияларни харид қилиш дастурини 5 млрд долларга кенгайтиради

Иқтисодиёт 11 Январь 2017 4379

Американинг General Motors компанияси акцияларни харид қилиш дастурини 5 млрд долларга кенгайтириб, 14 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, харажатларни қисқартириш режасига 1 млрд доллар қўшилади, шу билан дастурнинг умумий ҳажми 6,5 млрд долларга етказилади. 

GM 2017 йилда соф пул оқимини 6 млрд долларга етказишни тахмин қилмоқда. Компаниянинг бош директори Мэри Барранинг баёнот беришича, General Motors 2017 йилда соф даромадининг сезиларли ўсишини кутмоқда. 2016 йилда GM фойдаси бир акцияга 5,5−6  доллар устама ҳисобидан бўлган. 2017 йилда бу рақам ҳар бир акция ҳисобига 6−6,5 долларга етиши кутилаяпти. 

Барранинг сўзларига кўра, «2016 йил компания учун барча соҳада ажойиб йил бўлган. Компаниянинг 2017 йилги молиявий прогнози Шимолий Америка ва Хитойдаги кўрсаткичларнинг юқори бўлиши, GM Financial (компаниянинг молиявий шўъбаси) даромадининг ўсиши, харажатларни камайтириш самарадорлигининг давом этиши ва Жанубий Америкадаги вазият яхшиланишига доир тахминлар билан боғлиқ».

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50450 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66437 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35552 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20367 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77328 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60877 Жамият
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
«ПСЖ» Ди Марияни «Барселона»га сотиш нархини маълум қилди
20:34 866 Спорт
103 ёшли комбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 349 Жаҳон
Чадда Қатар элчихонаси ёпилиши эълон қилинди
20:15 426 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар