Honda АҚШда юз минглаб автомобилини қайтариб олади

Технология 11 Январь 2017 2395
Фото: EPA

Япониянинг Honda автомобилсозлик концерни АҚШда 772 минг дона Honda ва Acura русумли машиналарини қайтариб олади. Бунга Takata фирмаси томонидан ишлаб чиқилган хавфсизлик ёстиқчалари билан боғлиқ нуқсонлар сабаб бўлган, деб хабар қилмоқда Associated Press.

Чақириб олиш дастурига мувофиқ, 2008-2012 йилларда ишлаб чиқилган Honda Accord, 2006-2011 йилларга тегишли Honda Civic, 2007-2012 йилларда мижозларга етказиб берилган Honda Fit ҳамда 2010-2012 йилларда ишлаб чиқилган Honda Insight машиналаридаги техник нуқсонлар бартараф этилади. 

Япониянинг Takata компанияси хавфсизлик ёстиқчалари 2014 йилда можаро марказида қолган эди. Пиропатроннинг носозлиги сабабли, ҳалокат рўй берган вақтда тўғри очилмаган, шу сабаб ёки ёрилиб кетган ёхуд салонда ўтирган одамга темир парчасини отган. Бу каби ҳодисалар туфайли жами 11 киши ҳалок бўлган, уларнинг 10 нафари АҚШ ҳиссасига тўғри келади. Бутун дунё бўйлаб чақириб олинган автомобиллар сони 100 миллиондан ошиб кетган. 

Кун янгиликлари
1 июндан бошлаб "GM Uzbekistan" барча автомобиллари сўмда сотилиши йўлга қўйилади
20:11 / 27.05.2017 142109 Технология
Ҳафталик: Мирзиёев сафарлари ва қарорлари, "Ахборот"нинг сўнгги кунлари, GM автомобилларининг ўзгарадиган нархи ва қарз ундирувчи янги бюро
19:36 / 27.05.2017 51723 Ўзбекистон
Мустақиллик шоҳ кўчасида йўлни ажратиб турувчи металл тўсиқлар олиб ташланди (фото)
17:34 / 27.05.2017 49314 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 145195 Жамият
Тотти футболчилик фаолиятини якунлади. Рим ўз императорига бош эгди
01:31 913 Спорт
Манчини "Зенит" билан шартнома имзолагани Москвага йўл олди
00:57 495 Спорт
Канн кинофестивалининг бош совринини швециялик режиссёр олди
"СКА-Хабаровск" Россия премьер-лигасига йўл олди, "Арсенал" эса унда ўрнини сақлаб қолди
00:27 500 Спорт
Луиш Фигу Месси ва Рональду, "Барса" ва "Реал" ҳақида
23:43 / 28.05.2017 3777 Спорт
Қатор давлатларга Ўзбекистондан янги элчилар тайинланди
23:23 / 28.05.2017 3286 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар