Канада ташқи ишлар вазирлигига янги раҳбар тайинланди

Жаҳон 11 Январь 2017 1562
Фото: Alex

Канада ташқи ишлар вазири этиб Кристя Фриланд тайинланди, деб хабар бермоқда National Observer.

Мамлакат бош вазири Жастин Трюдо бошчилигидаги вазирлар маҳкамаси янги аъзоларининг қасамёд келтириш маросими 10 январда Оттавадаги Ридо-Холл қароргоҳида бўлиб ўтди.

Фриланд янги лавозимга тайинлангунча халқаро савдо вазири бўлиб ишлаган. У охирги 24 йил ичида Канада ташқи ишлар вазири бўлган биринчи аёл бўлди.

Аввалроқ Трюдо вазирлар маҳкамаси таркибини Дональд Трамп АҚШ президенти лавозимини бажаришга киришгач қайта шакллантирмоқчи эканлиги маълум қилинганди.  

Кўпроқ янгиликлар