Қандаҳордаги теракт вақтида БААнинг 5 дипломати ҳалок бўлди

Жаҳон 11 Январь 2017 4574

БААнинг 5 нафар дипломати Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятида содир этилган теракт қурбонларига айланган. Бу ҳақда WAM ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Теракт Қандаҳор вилояти губернатори Ҳумоюн Азизий ва БААнинг Афғонистондаги элчиси Али Каъбий учрашуви вақтида юз берган.

Портлаш оқибатида 11 киши ҳалок бўлган, 16 киши яраланган.

Шу муносабат билан БААда 3 кунлик мотам эълон қилинди.

Кўпроқ янгиликлар