Корея яриморолида ядро уруши исталган лаҳзада бошланиши мумкинлиги айтилди

Жаҳон 11 Январь 2017 16232

Корея яриморолида ядро уруши исталган лаҳзада бошланиши мумкин. БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Шимолий Кореянинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Ким Ин Рён ана шундай огоҳлантириш билан чиқди.

"Корея яриморолида фавқулодда кескин вазият ҳукм сурмоқда ҳамда АҚШ ва унинг издошлари томонидан Шимолий Кореяни бўғиш мақсадида ўтказилаётган ҳарбий ҳаракатлар туфайли ядро уруши қачон чиқишини ҳеч ким билмайди", деб айтди дипломат халқаро тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлаш мавзусидаги дебатларда. 

Дипломат Шимолий Корея томонидан 2016 йил бошида ўтказилган ядровий синовдан кейин АҚШ яриморолда THAAD ракета ҳужумига қарши тизимини жойлаштиришга қарор қилганини эслатиб ўтди. Унинг айтишича, Вашингтонга "яриморолга турли хилдаги стратегик ядро кучлари, жумладан ядро бомбардимончилари ва сув ости кемаларини олиб келишнинг ўзи етарлилик қилмаган".

Дипломатнинг айтишича, Шимолий Корея охирги йилларда бир неча маротаба БМТ Хавфсизлик кенгашига АҚШ ва Жанубий Корея томонидан ўтказилувчи ҳарбий ҳаракатлар бўйича йиғилиш ўтказиш илтимоси билан мурожаат қилган, бироқ бу илтимослар эътиборсиз қолдирилган. Унинг таъкидлашича, юзага келган вазиятда унинг давлатида "1950-йиллардан бошланган АҚШнинг доимий таҳдидларидан" ҳимояланиш учун ядро қуроли яратишдан бошқа илож қолмаган.

Охирги йилларда Шимолий Корея умумий ҳисобда 5 та: 2006, 2009, 2013 йилларда биттадан ва 2016 йилда 2 та ядровий синов ўтказган.

Кун янгиликлари
Uzbek Tigers‘нинг чорак финалдаги рақиби маълум
15:58 / 24.04.2017 32875 Спорт
Kun.uz Наманганга боради. Вилоят ҳокими учун саволлар қабул қилинади
12:45 / 24.04.2017 11767 Жамият
Марселдаги сайлов участкасида ноодатий ҳолат юз берди
00:46 447 Жаҳон
Телебошловчи АҚШ давлат департаменти матбуот котиби бўлди
00:39 377 Жаҳон
Хитойликлар Россия ўрмон хўжалигига катта маблағ киритишмоқчи
23:37 / 24.04.2017 1046 Жаҳон
Франциядаги сайлов, Испаниядаги класико, долларнинг янги чўққиси ва куннинг бошқа хабарлари
23:05 / 24.04.2017 1771 Ўзбекистон
Семиришдан қўрқмай ҳар куни истеъмол қилиш мумкин бўлган ширинликлар номи маълум қилинди
23:01 / 24.04.2017 3736 Lifestyle
Грин кард: фирибгарлар домига тушиб қолманг!
22:52 / 24.04.2017 3615 Жамият
2018–2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида президентнинг янги қарорга шарҳ
22:34 / 24.04.2017 1881 Ўзбекистон
Тадбиркорларнинг пластик карталаридан исталган харидни амалга оширишга рухсат берилди
22:29 / 24.04.2017 9734 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар