Қозоғистон полицияси қўл радарларидан воз кечмайди

Жаҳон 11 Январь 2017 5372
Архив фотоси

Қозоғистон полицияси қўл радарларидан воз кечишни режалаштирмаяпти, деб хабар қилмоқда Tengrinews.kz сайти. Бу ҳақда таҳририятнинг ИИВ вазирлигига йўллаган мурожаатига расмий жавоб мактубида сўз юритилган. 

"Йўл-патрул полицияси ходимлари томонидан ЙҲҚ бузилишини қайд этиш учун қўл радарларидан фойдаланишни тўлиқ ёки қисман тақиқлаш масаласи айни вақтда кўриб чиқилмаяпти", - дейилади Қозоғистон ИИВ мактубида. 

Шу билан бирга, таъкидланишича, тезликни ўлчовчи қурилмаларни патрул машиналари ичига ёки ташқарисига жойлаштиришга рухсат берилади. 

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 1 январидан эътиборан, қозоғистонлик полициячилар хизмат ваколатларини бажаришда қўл таёқчасидан фойдаланмаяпти.

Автомашиналарни тўхтатиш бир қўл билан ишора ва бир вақтнинг ўзида ҳуштак чалиш ёки махсус товуш ва автопатрул машиналарининг ёруғлик ишораларига жойлаштирилган овоз кучайтиргич воситасида буйруқ бериш орқали амалга оширилади. 

Қозоғистонликлар таёқчаси бўлмаган полициячилар устидан кулишди

Кўпроқ янгиликлар