LG компанияси CES кўргазмасида 2017 йилги аудиоқурилмаларининг кенг қаторини тақдим этади

Технология 11 Январь 2017 1989

LG компанияси 2017 йилда барча мусиқа шайдолари учун Dolby Atmos® овоз панелидан тортиб акустика тизимларигача бўлган кўплаб аудиоечимларни ҳавола этади

LG Electronics (LG) компанияси Лас-Вегасдаги Consumer Electronics Show (CES) кўргазмасида аудиомаҳсулотларининг кенгайтирилган қаторини намойиш этади. Улар истеъмолчиларнинг барча тоифаси — энг талабчан мусиқа шайдоларидан тортиб, ихчамлик ва универсалликни маъқул кўрувчи оддий фойдаланувчилар талабларига мос келади. Янги LG аудиоқурилмаларида олий тоифадаги LG телевизорларининг аудиоимкониятларидан тўлиқ фойдаланиш мақсадида барча замонавий технологиялардан фойдаланилган. Шу билан тингловчиларнинг севимли мусиқаларидан роҳатланиш имкониятлари кенгайтирилган.

Телевизорлар учун янги талабдаги товуш панеллари

 

Янги LG SJ9 товуш панели кинотеатрда ўтиргандек ҳиссиётни ҳосил қилиш учун Dolby Atmos® технологиясининг барча имкониятидан фойдаланади. Унинг нафис дизайни ҳар қандай интерьерга ўзгача шукуҳ бағишлайди. Тингловчининг мусиқа оламига шўнғишига хизмат қилиши учун тиниқ товуш акс-садосига эришишда SJ9 панелига ўрнатилган ўта замонавий  динамиклар (шу жумладан, иккита жуда кучли тик турувчи динамиклар) хизмат қилади.

Dolby Atmos технологияси товуш фокусини 3 ўлчамда акс эттириб, уни белгиланган ҳудуд, хусусан, тингловчининг боши узра йўналтира олади. Бу эса, картинадаги товушнинг ҳақиқатга яқин бўлиши ва ҳис-ҳаяжонларга бой бўлишини таъминлайди. Товушлар жойни белгилаш учун фойдаланиладиган мураккаб метамаълумотлар технологияси ва тингловчининг 3 ўлчамли (3D) ҳудудидаги айрим товуш объектларининг ҳажми сабабли мустақил объектлар сифатида акс этади.

Бу объектлар реал вақт тартибида қайта ишланади ва ҳар бир овоз аниқ белгиланган жой, жумладан тингловчининг бевосита тепасида жаранглайди.

LG SJ9 товуш панели, шунингдек, 4K Sound1 (юқори ўлчамдаги аудиоечим), технологияси билан жиҳозланган. Бу технология юқори сифатни йўқотмасдан аудиофайлларни акс эттира олади. Шу сабабли, студиядаги оригинал сифатни йўқотмасдан мусиқани тинглаш мумкин бўлади. Бундан ташқари, SJ9 панелининг Sound Upconverting функцияси 24 бит/192 Гц даражадаги стандарт товуш файллари сифатини оширади. Бу эса ҳар бир трекнинг энг майда нюанслари ва аксларини ҳам тинглашга имкон беради. LG SJ9 товуш панели яна 4K Pass-Through технологиясини ҳам қўллаб-қувватлайди. Унинг воситасида товушнинг сифати тасвирга зиён етказилмаган ҳолатда дастлабки ҳолидек сақлаб қолинади ва аудио-видеонинг синхронлашган қабул қилинишини таъминлайди.

LG, шунингдек, кўргазмада яна бир нафис SJ8 товуш панелини ҳам намойиш этади. Мазкур панель 38 мм қалинликдаги ингичка корпусда юқори сифатли товушни акс эттиради. TV Perfect Fit Kit функцияси туфайли LG компаниясининг 2017 йилдаги энг янги телевизор моделлари билан мослашиб, телевизорнинг оригинал подставкасини алмаштира олади. SJ8 панели SJ9 моделининг кўплаб функцияларига ҳам эга. Бундан ташқари, Chromecast модули ёрдамида товушларнинг бир маромда таралиши таъминланади.

Ниҳоят, LG SJ7 модули — жуда ҳам универсал ва қувватли (320 Вт) товуш панели бўлиб, унинг конструкцияси кенг ҳажмли бўлгани сабабли, тингловчининг хоҳиш-истагидан келиб чиққан ҳолда, вертикал ёки горизонтал ўрнатиш мумкин. SJ7 панелининг икки ярми симсиз усулда бирлаштирилгани сабаб ажойиб стереотовушни акс эттиради. Уларнинг бири ички аккумулятор билан жиҳозлангани боис, биргина тугма воситасида уни кучли динамикка айлантириш мумкин. Тугма яна бир марта босилса, қурилма ихчам тартибга ўтади ва ундан исталган вақтда, ҳар қандай жойда симсиз Bluetooth–колонка сифатида фойдаланиш мумкин бўлади.

 

Ажойиб кечаларни ўтказишга мўлжалланган ўта кучли LOUDR динамиклари

LG LOUDR акустика тизимлари ди-жейлар ва кўнгилочар кечаларни севувчилар учун махсус ишлаб чиқилган. Уларнинг ҳар бири кенг миқёсдаги товуш имкониятларига эга бўлиб, ажойиб базм муҳитини ташкил этишда қўл келади.

LOUDR CJ98 модели 3500 Вт (RMS) қувватли товуш чиқариш хусусиятига эга бўлиб, у ёрқин клуб муҳитини барпо этади. CJ98 моделининг Party Thruster бошқарув пульти ди-жейга паст частотали диапазонни алоҳида акс эттириш ва товуш кучи билан ёруғлик чироқларини қўлда бошқариш имконини беради. CJ98, шунингдек, бошқарувнинг ўзига хос элементлари, даврий эффектларни акс эттиришга хизмат қилувчи махсус тугмалари ва биргаликда фойдаланиш тугмаларига эга. Караоке ҳаваскорларига CJ98 моделидаги вокал эффектлар ва Karaoke Star функцияси маъқул келиши шубҳасиз. У қўшиқларнинг вокалини пасайтириб, ижрочига товуш оҳангини ўзгартириш имконини беради.

LOUDR OJ98 модели эса, «ҳаммаси биттада» шаклидаги яна бир замонавий акустика тизимидир. Унда тўнкарилган сурнай шаклидаги сабвуфер қўлланилган. Тизимнинг корпуси ички қисмига жойлангани керакли товуш босимини бера олади. OJ98 модели, Sparkle Lighting функциясига ҳам эга. Шу сабабли, мусиқа ижроси вақтида тизимдаги чироқлар рақсга тушувчи ёруғлик таратади. Бундан ташқари, OJ98 тизимига Party Kick Starter функцияси ҳам киритилган. У катта айланишлардаги пойга двигатели товушини акс эттиради, бу ўз навбатида, ҳар қандай кўнгилочар базмга ёдда қоладиган шукуҳ бағишлайди. OJ98 моделининг баландлиги 109 смни ташкил этади. Бу Party Thruster пульти ва бошқарувнинг бошқа элементларини қулайлик билан ўрнатиш имконини беради.

LG компанияси CES кўргазмасида базм кечалари учун мўлжалланган яна бир ихчам FJ7 тизимини ҳам ҳавола қилади. У энг юқори мобиллик талаблари ва 400 Вт (RMS) қувватидаги товушни тиниқ чиқариш имкониятини таъминлаш эътиборга олинган ҳолда ишлаб чиқилган. Чунки, бу модель учун асосийси мобилликдир. FJ7 тизими базм кечалари ўтадиган исталган жойга кўчиришни қулайлаштириш мақсадида махсус тутқичлар ва ғилдираклар билан жиҳозланган.

«LG компаниясининг 2017 йилги кишини ажаблантирувчи аудиоқурилмалари қатори ўзида кучли товуш имкониятлари ва бежирим дизайнни мужассамлаштирган. Буни энг талабчан мусиқа шайдоларидан тортиб, оддий фойдаланувчиларгача бўлган барча истеъмолчилар бирдек қадрлаши табиий, — дейди LG Home Entertainment компаниясининг президенти ва бош ижрочи директори Брайан Квон (Brian Kwon).  — Ушбу йилги CES кўргазмасида намойиш этилган янги аудиотизимлар, LG компаниясининг ҳар қандай жой ва вазиятга жуда муносиб бўлган кенг қамровли аудиоқурилмаларни ишлаб чиқаришга бўлган уринишини акс эттиради».

CES кўргазмасига ташриф буюрувчилар LG компаниясининг энг янги аудио- ва видеомаҳсулотларини Las Vegas Convention Center павильонидаги Марказий залдан ўрин олган № 11100 рақамли стендда кўра олишади. LG компаниясининг CES кўргазмасидаги барча маҳсулотлари ҳақида тўлиқ маълумот олиш учун www.LGnewsroom.com сайтига ташриф буюришингиз мумкин.

# # #

1  4 000 кбит/с (24 бит х 96 кГц x 2 канал) ортиқ юқори ўлчамдаги аудиомаълумот, тўлиқ қайта ишлаш.

Реклама ҳуқуқи асосида

Кун янгиликлари
«Барселона»нинг Класикода «Реал» устидан ғалабаси борасида 5 савол
20:33 / 24.04.2017 21719 Спорт
Франциядаги сайловлар етакчиси Эммануэль Макрон ўзи ким?
19:55 / 24.04.2017 9036 Жаҳон
Қамчиқ довонида автомобиллар учун яна бир туннель қурилади
18:42 / 24.04.2017 12641 Ўзбекистон
Kun.uz Наманганга боради. Вилоят ҳокими учун саволлар қабул қилинади
12:45 / 24.04.2017 12935 Жамият
GM Uzbekistan автомобилларини яна 6 хил янги рангда ишлаб чиқармоқда
«Рома» трансферлар ойнасининг энг машҳур «овчи»сини қўлга киритди
07:48 51 Спорт
Россия ва Қирғизистон президентлари ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилишди
07:46 127 Жаҳон
5 учрашувдан буён ғалаба қозона олмаётган «Интер»ни раҳбарият антиқа жазога тортди
07:40 299 Спорт
АҚШ Сурияга қарши санкцияларни кенгайтирди
07:38 407 Жаҳон
Тер Штеген «класико»да пас бериш бўйича Роналдуни ортда қолдирган
07:30 262 Спорт
Кўпроқ янгиликлар