«Манчестер Юнайтед» Англия лига кубогининг биринчи ярим финал учрашувида ғалаба қозонди

Спорт 11 Январь 2017 5212

«Манчестер Юнайтед» футбол клуби Англия лига кубогининг 1/2 финали биринчи учрашувида «Халл Сити»ни мағлубиятга учратди. Манчестердаги «Олд Траффорд» стадионида кечган баҳс 2:0 ҳисобида якунланди. Бу ҳақда Tribuna.uz хабар бермоқда

Беллашувдаги биринчи гол 56-дақиқа Хуан Мата томонидан киритилди. У Генрих Мхитаряннинг боши билан етказиб берган тўпини бўш дарвозага аниқ йўллади. Маруан Феллайни эса асосий вақт тугашига уч дақиқа қолганда иккинчи тўпни киритди. 

Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 26 январь куни бўлиб ўтади. «Ливерпуль» ва «Саутҳемптон» клублари эса ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида куч синашади. Жамоалар ўртасидаги биринчи баҳс бугун, 11 январь куни ўтказилади.

Англия лига кубоги. Ярим финал, биринчи учрашув.
10 январь. Манчестер. "Олд Траффорд" стадиони. 
Ҳакам - Кевин Френд (Лестершир).

Манчестер Юнайтед – Халл Сити – 2:0 (0:0).

Голлар: Мата, 56 (1:0). Феллайни, 87 (2:0).

Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Валенсия, Жонс, Смоллинг, Дармиан, Эррера, Погба, Мата (Феллайни, 79), Руни (Марсьяль, 59), Мхитарян (Лингард, 71), Рэшфорд.
Халл Сити: Якупович, Тимон (Уир, 90+1), Робертсон, Магвайр, Мейлер, Хаддлстоун, Мэйсон, Клукас, Снодграсс, Хенриксен (Эрнандес, 19), Диоманде (Мэлоуни, 74).

Огоҳлантириш: йўқ - Магвайр, 39.

Кўпроқ янгиликлар