Миура 50 ёшида ҳам футболчилик фаолиятини давом эттиради

Спорт 11 Январь 2017 3251

Япониялик футболчи, айни вақтда 49 ёшда бўлган Казуйоши Миура «Йокогама» билан шартномасини узайтирди.

The Japan Times хабарига кўра, у Япониянинг иккинчи дивизиони жамоасида яна бир йиллик шартномага эга.

Шу тариқа, дунёнинг энг кекса футболчиси бўлиб турган Миура фаолиятидаги ўттиз иккинчи мавсумни ўтказади. 26 февраль куни у 50 ёшини қаршилайди.

Маълумот учун, 1967 йилда туғилган япониялик футболчи ўз фаолиятини 1986 йилда, Бразилиянинг «Сантос» клубида бошлаган. У Италия А Сериясида ҳам тўп сурган, 1994 йилда Миура «Женоа» шарафини ҳимоя қилганди.

Миура «Йокогама» сафида 2005 йилдан буён тўп суриб келади. У Япония терма жамоаси билан 89 учрашувда майдонга чиққан ва 55 гол урган. 

Япониянинг Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши учрашувларида майдонга чиққан Казуйоши Миура Ўзбекистон термаси дарвозасига 5 та гол (шулардан 4 тасини битта ўйинда) урган.

Кун янгиликлари
2017 йилги «Оскар»: Ғолиблар, рекордлар ва можаролар
12:20 / 27.02.2017 31717 Маданият
Ўзбекистонда баҳорнинг илк кунида ёғингарчилик кузатилади
Қўлларида қурол бўлган суриялик болалар фотосурати катта можарога сабаб бўлди
18:54 1946 Жаҳон
230 млн долларлик иншоот – Хитойда навбатдаги «арвоҳ-аэропорт» барпо этилди
18:39 1819 Жаҳон
Туркия президенти ИҲТнинг 13-саммитида иштирок этади
18:34 909 Жаҳон
Афсонами ёки ҳақиқат: Тарихчилар мавжудлигига шубҳа қилувчи 10 машҳур шахс
18:19 4254 Lifestyle
Шимолий Кореянинг БМТдаги аъзолиги тўхтатиб қўйиладими?
18:11 1139 Жаҳон
Ақл бовар қилмайди: Саудия Арабистони подшоҳининг сафардаги юки – 450 тонна
17:50 8752 Жаҳон
Смартфонни атига 20 дақиқада қувватлантириб берувчи технология тақдим этилди
Россия Қирғизистон бюджетини барқарорлаштириш учун 225 млн доллар ажратди
17:43 2201 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар