Никарагуада президент Даниэль Ортеганинг инаугурация маросими бўлиб ўтди

Жаҳон 11 Январь 2017 1852
фото: AP

Никарагуа пойтахтида президент Даниэль Ортеганинг лавозимига киришишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. 2016 йилнинг ноябридаги сайловда ишончли ғалабани қўлга киритган сиёсатчи кетма-кет учинчи бор давлат раҳбари лавозимига киришди. Унинг рафиқаси Росарио Мурильо эса вице-президент бўлди.

Манагуадаги инқилоб майдони маросим ўтказилган жойга айланди. Унда Венесуэла, Гондурас ва Сальвадор президентлари Николас Мадуро, Хуан Орландо Эрнандес ҳамда Сальвадор Санчес Серен, Тайвань маъмурияти раҳбари Цай Инвэнь, шунингдек, Куба, Доминикан Республикаси ва бошқа давлатлар раҳбарият вакиллари иштирок этишди.

Маълумот учун, Ортегани 2016 йилнинг ноябридаги сайловларда овоз берувчиларнинг 72 фоизи қўллаб-қувватлади. Унинг бош рақиби Максимино Родригес эса атиги 15 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлди. Конституцияга кўра Никарагуа президенти ва вице-президенти беш йиллик муддатга сайланади.  

Ортега илк бора 1985 йилда президент бўлган. У 2007 йилда яна ҳукумат тепасига келди. Никарагуа унинг раҳбарлиги остида 2008-2009 йиллардаги глобал иқтисодий инқироз оқибатларини енгиб ўтди ва мамлакатдаги қашшоқлик даражаси 2009-2014 йилларда 42,5 фоиздан 29,6 фоизга қадар туширилди.

Кун янгиликлари
Дайжест: Пойтахтдаги йирик ёнғин, аросатдаги Душанбе-Тошкент рейси, Ўзбекистонга келадиган McDonalds ва бошқа хабарлар
21:31 / 23.02.2017 5168 Жаҳон
Чилонзордаги ёнғин бўйича расмий хабар: Тафсилотлар ва талофатлар маълум
20:27 / 23.02.2017 65331 Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларидаги йўллар таъмирланиши маълум бўлди
19:36 / 23.02.2017 18409 Ўзбекистон
Европа лигаси. Испаниянинг икки жамоаси мусобақа билан хайрлашди, «Зенит» сўнгги дақиқалар «қурбони бўлди»
01:44 2082 Спорт
Самарқанд Порту шаҳри билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатган МДҲдаги биринчи шаҳар бўлиши мумкин 
Кутилмаган бурилиш: «Лестер» Клаудио Раньерини истеъфога чиқарди
01:01 2122 Спорт
2020 йилгача Европа Иттифоқига бирорта давлат қўшилмайди
00:44 1380 Жаҳон
"Ангрен" эркин иқтисодий ҳудудида 9 та янги корхона ишга туширилади
Туркия аёл ҳарбийларга ҳижоб кийишга рухсат берди
00:24 2435 Жаҳон
Черногория НАТО аъзоси бўлишига бир қадам қолди
00:16 1119 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар