ОАВ: АҚШда iPhone’га ўхшаш тўппончалар ишлаб чиқарилмоқда

Жаҳон 11 Январь 2017 8250
Фото: AP

Европа ҳуқуқ-тартибот муассасалари АҚШда ташқи кўриниши iPhone смартфонларига ўхшаш йиғма тўппончалар пайдо бўлиши мумкинлигидан огоҳлантиришмоқда. Бу ҳақда  Standard нашри ёзмоқда.

Европалик полициячиларга "тўппонча-телефонлар"нинг пайдо бўлишини кузатиш мажбурияти юкланди. Бу тўппончалар Европа давлатларига ноқонуний тарзда олиб ўтилиши мумкин. Икки стволли 9 мм калибрли тўппонча АҚШнинг Ideal Conceal компанияси томонидан ишлаб чиқарилмоқда ва 400 доллар атрофида туради.

"Смартфон барча жойда мавжуд, шунинг учун сизнинг янги тўппончангиз бугунги кун муҳитига осон уйғунлашиб кетади", деб таъриф берган компания ўз маҳсулотига.

Бельгия полициясига юборилган кўрсатма ҳам бу ҳолатни тасдиқлайди. "Бу тўппончани телефондан фарқлаб бўлмайди", дейилган кўрсатмада.

АҚШлик харидорлар бу тўппончани яқин ҳафталардан бошлаб сотиб олишлари мумкин бўлади. Ҳозирда бу тўппончага 12 мингта буюртма олинган.

Кун янгиликлари
Чилонзордаги ёнғин бўйича расмий хабар: Тафсилотлар ва талофатлар маълум
Ўзбекистонда McDonalds, Burger King ва Starbucks пайдо бўлади
«Учади, учмайди, учади, учмайди». Душанбе-Тошкент рейси атрофида нима гаплар?
Тошкент молия институтида имконияти чекланган болаларга бағишлаб хайрия акцияси ўтказилди
Қозоғистонда "ўзбек маҳсулоти" бренди жуда машҳурлиги эътироф этилди
Президент совғасини олган Шоди бобо қандай қилиб бу даражага эришгани ҳақида гапириб берди
23:08 829 Жамият
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов ўз лавозимида қолди
Канадалик номусулмон аёллар бир ойга ҳижобга киришга аҳд қилишди
22:41 1022 Жаҳон
Адлия вазирлигида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг мазмун-моҳияти кун мавзусига айланди
22:39 313 Жамият
Хитойда парранда гриппи авж олмоқда
22:34 415 Жамият
Кўпроқ янгиликлар