Пепе «Реал» билан келиша олмади, бундан Хитой жамоалари фойдаланиб қолмоқчи

Спорт 11 Январь 2017 4541

«Реал» ҳимоячиси Пепени қўйиб юборишга тайёр. Ушбу футболчининг шартномаси шу йилнинг ёзига қадар тузилган ва бу шартнома муддатини узайтириш бўйича келишувга эришилмаган. 

AS нашри хабарига кўра, португалиялик футболчи яна 2 йиллик шартнома имзоланишини истаганди, аммо Мадридда унга 1 йиллик ҳамкорлик таклиф қилинди.

Эндиликда, футболчи жамоани ёзда эркин агент сифатида тарк этмаслиги учун январь ойидаёқ бошқа жамоага ўтиши мумкин. 

Аввалроқ Пепега Хитойнинг «Гуанчжоу Эвергранд» ва «Шанхай СИПГ» клубларидан таклифлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Пепе ҳозирда Мадрид жамоасида 5,5 миллион евро миқдорида йиллик маош олади, Хитойда эса унинг маоши икки баравар кўп бўлиши мумкин.

Кун янгиликлари
Дональд Трамп президентлигини қандай ваъдалар билан бошлади
00:25 23634 Жаҳон
Дональд Трамп – АҚШнинг 45-президенти
22:27 / 20.01.2017 21126 Жаҳон
Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун рухсатнома (стикер) бекор қилинадими, Обаманинг сўнгги иш куни ва террорчи Машарипов ҳақида сўнгги янгилик
20:46 / 20.01.2017 34642 Жаҳон
Энг кучли паспорт ёки Кот-д’Ивуар ва Гвинеялар орасида қолиб кетган Ўзбекистон
18:38 / 20.01.2017 44274 Ўзбекистон
Тадбиркорлар орасида катта шов-шувларга сабаб бўлаётган бизнес семинарга бир кун қолди! Ўтказиб юборманг!!!
18:32 / 20.01.2017 9850 Жамият
Барча иштирокчи ғолибга айланган танлов
16:02 / 20.01.2017 7043 Жамият
Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун рухсатнома (стикер) бекор қилиниши кутилмоқда
12:59 / 20.01.2017 52222 Ўзбекистон
Трампнинг президент бўлишига қарши норозиликлар фотосуратларда
13:36 11 Жаҳон
Ҳайдовчисиз Chevrolet’нинг Сан-Франциско бўйлаб сайри видеога олинди
Италияда қор кўчкиси остида қолган меҳмонхонада омон қолган одамлар топилди
12:43 620 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар