Россияда 3 ёшли қирғизистонлик боланинг ўлими юзасидан жиноий иш қўзғатилди

Жамият 11 Январь 2017 5736

Россиянинг Красноярск шаҳридаги туманлардан бирининг тергов бўлими томонидан 2013 йилда туғилган, қирғизистонлик 3 ёшли бола ҳатна қилингандан кейин ўлими юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Қирғизистон ички ишлар вазирлигида маълум қилинди. 

Ҳатна қилиш Шарқ халқлари ҳамда ислом ва иудаизм динларига хосдир. Олимларнинг фикрича, ҳатна қилиш ОИВ билан касалланиш хатарини 60 фоизга камайтиради. Бироқ охирги вақтларда, турли давлатларда бу муолажани тақиқлаш тенденцияси кузатилмоқда.

Россия ОАВ маълумотларига кўра, болакайнинг 31 ёшли онаси таниш жарроҳи билан ўғлини ҳатна қилдиришга келишиб олган. Операцияни уйда ўтказишга келишилган.   

"Операция олдидан шифокор болага оғриқсизлантирувчи укол қилган, сўнгра жарроҳлик ҳаракатларини амалга оширган. Шундан кейин боланинг аҳволи оғирлашган. Она фарзандига мустақил равишда тиббий ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилган, бироқ бола вафот этган", дейилади хабарда.

Боланинг ўлими сабабларини аниқлаш учун суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Тергов ишлари давом этмоқда.

Маълум қилинишича, боланинг ота-онаси асли қирғизистонлик бўлиб, Россия фуқаролигига эга бўлганлар.

Кун янгиликлари
Алишер Усмоновдан янги видеомурожаат: “Туф сенга яна бир марта”
13:10 / 24.05.2017 76829 Жаҳон
Марказий банк раиси Файзулла Муллажонов вафот этди
21:27 / 23.05.2017 151666 Ўзбекистон
Шаҳрисабздаги тўртта қишлоқ карантин ёқасида
20:50 / 23.05.2017 41140 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 119221 Жамият
"Тошшаҳартрансхизмат"га янги бошқарув раиси тайинланди
02:02 232 Спорт
«Манчестер Юнайтед» — Европа Лигаси ғолиби
01:43 463 Спорт
Туркия Россия буғдойи ва кунгабоқар ёғи импортини чеклади
00:03 2179 Жаҳон
Дубай полицияси ташландиқ қудуқдан туяни чиқариб олишга муваффақ бўлди
23:47 / 24.05.2017 711 Жамият
Эрдўған НАТО давлатларини мудофаа харажатларига кўпроқ маблағ ажратишга чақирди
23:32 / 24.05.2017 761 Жаҳон
Фотомақола: Андижон “Саййид Муҳийддин маҳдум” мадрасасида “Хатмона” тадбири
23:29 / 24.05.2017 1201 Жамият
Кўпроқ янгиликлар