Samsung раҳбарининг ўринбосари коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди

Жаҳон 11 Январь 2017 3175
Фото: EPA

Жанубий Кореянинг Samsung корпорацияси вице-президенти Ли Чжэ Ён мамлакат прокуратурасига сўроққа чақирилган. Уни Корея республикасининг импичментдаги президенти атрофидаги коррупция можароси билан шуғулланувчи махсус комиссия чақирган. Бу ҳақда комиссиянинг расмий вакили маълум қилмоқда. 

"Ли Чжэ Ён пора берганликда гумон қилинаётгани муносабати билан кўрсатмалар бериши учун 12 январда келиши керак", - деган расмий вакил матбуот анжуманида. Тергов томонига кўра, Samsung раҳбарияти вакили Корея президенти Пак Кин Хенинг яқин дугонаси Чхве Сун Силга бизнес юритишда айрим енгилликлар тақдим этилишига жавобан молиявий ёрдам кўрсатишга қарор қилган.
 
Хусусан, корпорация Чхве Сун Силь ва унинг қизи номига Германияда рўйхатдан ўтказилган фирма ҳисобига, гўёки кўрсатилган консалтинг хизмати учун 18 млн доллардан ортиқ маблағни ўтказган. Терговчиларнинг фикрича, бунинг натижасида Samsung компаниясининг айрим шохобчалари бирлашишида кўмак берилган. Уларнинг катта миқдордаги акциялари эса, давлат Пенсия жамғармасига тегишли бўлган. 

Гумонларга кўра, Чхве Сун Силь мамлакат президентигига яқинлигидан фойдаланиб, спорт ва маданиятни ривожлантириш баҳонасида Жанубий Кореядаги кўплаб компанияларни ўзи ташкил этган ноҳукумат жамғармаларига хайрия маблағлари ўтказишга мажбурлаган. Бунда, маблағларнинг аксариятини ноқонуний равишда ўзлаштириб олган. 

Терговчиларнинг фикрича, Корея республикаси президенти Пак Кин Хе дугонасининг бу ишларидан ҳеч бўлмаганда хабардор бўлган. Ушбу можаро туфайли, мамлакат раҳбари вақтинча лавозимидан четлаштирилган. 2016 йил 9 декабрда Корея парламенти унинг импичменти учун овоз берган эди. Ҳозирда, унинг вазифаларини бош вазир Хван Гё Ан бажармоқда. 

Кун янгиликлари
Uzbek Tigers‘нинг чорак финалдаги рақиби маълум
15:58 / 24.04.2017 32875 Спорт
Kun.uz Наманганга боради. Вилоят ҳокими учун саволлар қабул қилинади
12:45 / 24.04.2017 11767 Жамият
Марселдаги сайлов участкасида ноодатий ҳолат юз берди
00:46 447 Жаҳон
Телебошловчи АҚШ давлат департаменти матбуот котиби бўлди
00:39 377 Жаҳон
Хитойликлар Россия ўрмон хўжалигига катта маблағ киритишмоқчи
23:37 / 24.04.2017 1046 Жаҳон
Франциядаги сайлов, Испаниядаги класико, долларнинг янги чўққиси ва куннинг бошқа хабарлари
23:05 / 24.04.2017 1771 Ўзбекистон
Семиришдан қўрқмай ҳар куни истеъмол қилиш мумкин бўлган ширинликлар номи маълум қилинди
23:01 / 24.04.2017 3736 Lifestyle
Грин кард: фирибгарлар домига тушиб қолманг!
22:52 / 24.04.2017 3615 Жамият
2018–2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида президентнинг янги қарорга шарҳ
22:34 / 24.04.2017 1881 Ўзбекистон
Тадбиркорларнинг пластик карталаридан исталган харидни амалга оширишга рухсат берилди
22:29 / 24.04.2017 9734 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар