Сўровнома: Сайт ўқувчилари ЖЧ-2026 иштирокчилари сони оширилганини қўллаб-қувватлади

Спорт 11 Январь 2017 3523

10 январь куни ФИФА 2026 йилдан бошлаб футбол бўйича жаҳон чемпионатида жамоалар сони 48та бўлишини расман маълум қилди. 

Бу ўзгариш ЖЧ саралашларида кетма-кет 5 марта муваффақиятсизликка учраган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мундиалда тўп суриш имкониятларини оширди.

Энди йўлланмалар сони Осиё учун аввлгидек 4,5та ўрнига 8,5та бўлиши мумкин.

«Трибуна» сайтининг телеграмдаги каналида ўтказилган сўровнома орқали ўқувчилардан бунга муносабат сўралган. Сўров натижалари шуни кўрсатдики, ўзбекистонлик футбол мухлисларининг аксар қисми бу ўзгаришни қўллаб-қувватлайди.

Сўровда 1876 киши иштирок этган ва 63 фоиз киши "Ҳа, ажойиб бўлди, мен бундан хурсандман" жавобини белгилаган. Шунингдек, бу ўзгариш ҳам Ўзбекистон терма жамоасига мундиал йўлида ёрдам бермайди деган фикрдагилар ҳам кам эмас - 20 фоиз.

Кўпроқ янгиликлар