Тошкент ҳокимияти алимент тўламайдиганларга қарши жиддий курашади

Жамият 11 Январь 2017 19772

Тошкент ҳокимиятида 6 январь куни алимент тўламаслик муаммосига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўтган йилнинг 1 декабри маълумотига кўра, Ўзбекистон пойтахтида суд ижрочилари бўлимлари иш юритувида 21,904та алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, шундан 9307таси ёки 42 фоизи кейинги 2 йил давомида қўшилган.

Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг виртуал қабулхонаси орқали ўтган йилнинг сентябрь ойидан бошлаб 3 ой муддат ичида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техник жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига келиб тушган жами 1524та мурожаатдан 688таси (45,1 фоиз) даврий алимент қарздорликлар билан боғлиқ масалаларни ташкил қилган.

21 декабрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техник жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, Тошкент шаҳар ИИББ, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими ва Меҳнат бош бошқармаларининг алимент тўловларига оид ижро ҳужжатлари ижросини муддатида тўлиқ ва сифатли бажарилиши бўйича ҳамкорлигини янада ошириш, шунингдек, бу борада идоралараро назорат ҳамда ахборот алмашинувининг самарали тизимини жорий этиш мақсадида қўшма қарор қабул қилинган. У «Тошкент шаҳрида ота-она ҳамда болаларнинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлигини янада кучайтиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» деб номланган.

Матбуот анжуманида қайд этилишича, эндиликда алиментларни ундириш ишлари нафақат суд ижрочилари, балки бошқа давлат органлари ва жамоат ташкилотлари, жумладан, участка милиция нозирлари, маҳалла қўмиталари вакиллари ва иш билан таъминлаш бўлимлари билан ҳамкорликда амалга оширилади.

«Газета.uz» хабарига кўра, алимент тўлаш бўйича қарзи бўлган ишсиз фуқаролар қонуний тартибда ишга жалб қилинади. Меҳнат бошқармаси маҳаллалар, ички ишлар органлари ва суд ижрочилари билан биргаликда қарздорга мониторинг асосида вакансияларни таклиф этади. Рад этилган тақдирда, суд ижрочиларига улар ишини жиноий судларга топшириш ҳуқуқи берилди.

Бўлғуси суд ишларининг олдини олиш учун судларга ажрашув тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда бир вақтнинг ўзида мол-мулкни бўлиб олиш, болалар таъминоти, алиментларни тўлаш ва фарзандларнинг у ёки бу ота-она билан яшаши масалаларини ҳам кўриб чиқиш таклиф қилинди. Никоҳ шартномаларини мажбурий равишда жорий этиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилмоқда.

Алиментларнинг тўланмаслигига қарши кураш бўйича таклиф этилаётган чоралар қаторидан қарздорлар ва уларнинг оила аъзолари билан тушунтириш ишлари олиб бориш ҳам кўзда тутилмоқда. Қарздорлар, аввалгидек, чет элга чиқиш имкониятидан вақтинча маҳрум этилади.

Тадбирда тақдим этилган маълумотларга кўра, Тошкентдаги маҳаллаларнинг психологлар ва ҳуқуқшунослар жалб қилинган яраштирув комиссиялари фаолияти самараси ўлароқ 1361 бола тарбияланаётган 1012 оиланинг ажралиб кетиши олди олинди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон ҳафта ичида: янгиланаётган давлат ташкилотлари, қарорлар ижроси, жойлардаги муаммолар ечими
20:31 / 19.02.2017 13698 Ўзбекистон
Жалақудуқ томонларда: лойли йўллар, анқонинг уруғидек газ баллонлар ва умиди сўнмаган одамлар
20:50 / 18.02.2017 44048 Жамият
«Барселона» тарихда илк бор таркибда атиги бир испаниялик билан майдонга чиқди
10:59 73 Спорт
Трамп Швециядаги муаммолар ҳақидаги сўзларига тушунтириш берди
10:53 213 Жаҳон
Видео: Моуриньо ўз жамоасига урилган голдан ҳайратга тушди
10:42 970 Спорт
Авиация тарихини ўзгартирган 10 ҳалокат
10:29 2030 Lifestyle
Хитой қуввати 1 эксафлопс бўлган компьютерни қачон ишлаб чиқиши маълум бўлди
«Барселона» президенти Луис Энрике билан шартнома ҳақида гапирди
10:22 785 Спорт
Мўсул ғарбига ҳужумнинг биринчи кунида ИШИДнинг 79 нафар жангариси ўлдирилди
09:57 1814 Жаҳон
Хитой 2017 йилда темир йўл лойиҳаларига 116 млрд доллар сарфлайди
Кўпроқ янгиликлар