Трамп маслаҳатчиси: АҚШ ўз иродасини ўтказиш учун жуда кўп вақт сарфлади

Жаҳон 11 Январь 2017 3547

АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп ва унинг атрофидаги шахсларнинг фикрича, АҚШ ўз иродаси ва либерал қадриятларини бошқа мамлакатларга сингдириш учун жуда кўп вақтини сарфлаган. Вашингтон янги раҳбар билан кўп ҳолларда бошқа мамлакатлар анъаналари ва манфаатларини ҳам ҳисобга ола бошлайди. Бу ҳақда Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ёрдамчиси  Кэтлин Макфарленд Вашингтондаги Тинчлик институтида бўлиб ўтган анжуманда баёнот берган. 

"Балким, биз улар нимани ўйлаши кераклигини англатиш учун кўп вақт сарфлагандирмиз", - деган маслаҳатчи. Шу билан бирга, Макфарленднинг ваъда қилишича, АҚШнинг янги ҳукумати хорижий ҳамкорларнинг манфаатларини ҳам ҳисобга ола бошлайди. 

У, шунингдек, АҚШнинг истеъфога чиқаётган маъмурияти юритган ташқи сиёсатни ҳам танқид қилган. "Америка ташқи сиёсатининг сўнгги 15 йиллик тарихи бахтли ҳодиса эмас эди", - деган АҚШнинг 45-президенти маслаҳатчиси. 

Шу билан бирга, Трамп маъмурияти Америка ташқи сиёсатининг томини бутунлай бузиб ташламайди, балки "моҳирона созламалар"ни ўтказади.

"Албатта, Американинг ҳарбий даврдан кейинги тарихининг узвий қисми бўлган нарсалардан умуман воз кечиш хусусида ҳеч ким сўз юритгани йўқ. Бироқ, уларни қайта созлаш керак", - деган Макфарленд.

Унинг таъкидлашича, "вақт синовидан ўтган қоидалар Трамп ташқи сиёсатининг пойдевори бўлади". "Гап Америка қадриятлари, Американинг глобал миқёсдаги етакчилиги ҳақида бормоқда. У сақлаб қолинади. Аммо, унинг шакли ўзгариши мумкин. Бу борада турли имкониятлар мавжуд", - дея изоҳлаган Трамп маслаҳатчиси. 

Макфарленд, шунингдек, Суриядаги вазият юзасидан фикрларини билдирар экан, уни АҚШ ҳукумати учун "энг йирик чақириқлардан бири" сифатида тан олган. 

Бундан ташқари, Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ёрдамчиси эҳтимолий хакерлик ҳужумларининг Трамп ғалабасини таъминлашга ёрдам берганига оид таъкидларни кескин рад этган. 

"Россияликлар нима қилишидан қатъи назар, сайлов натижасига таъсир кўрсатганига оид бирорта далил йўқ. Ҳиллари Клинтон ва демократларнинг мағлубиятини Россия зиммасига юкламоқчи бўлганлар хато қилади. Ўйлайманки, демократларнинг бундай уринишлари хато", - деган Макфарленд. 

 

Кун янгиликлари
МХХ 2 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини ёқиб юборди
Қозоғистонда ЙТҲ туфайли ҳалок бўлган ўзбекистонликлар рўйхати эълон қилинди 
Салоҳиддин Шарипов: “Ҳалол луқма – инсон саодатининг калитидир”
22:51 / 22.06.2017 26661 Жамият
Хайрулла Ҳамидов: “Огоҳлантиришсиз чалинган қўнғироқ”
16:13 / 21.06.2017 65595 Спорт
Коллеж битирувчиси иш изловчи эмас, иш берувчи бўлади
23:33 151 Жамият
Aston Martin гиперкарида от кучлари сони килограмм кўрсаткичларидан ҳам кўпроқ бўлади
 Зинедин Зидан — 45 ёшда (фото)
22:54 1642 Спорт
Ислом маданияти маркази бинолари қурилишига Алишер Усмонов ҳомийлик қилади
Бепарво она «Ўрикзор» бозорида болаларини автомашинаси ичида қаровсиз қолдирди
22:31 9626 Жамият
Ислом Каримов туғилган хонадонда ифторлик дастурхони ёзилди (видео)
22:14 12794 Жамият
Кўпроқ янгиликлар