Трамп Россия билан қандайдир алоқалари борлигини рад этди

Жаҳон 11 Январь 2017 8404
Фото: Getty Images

АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп Россия унга бўлган босим дастакларидан фойдалангани ҳақидаги айбловларни рад этди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter’даги саҳифасида чоршанба, 11 январь куни ёзган.

"Менинг Россия билан ҳеч қандай алоқам йўқ – ҳеч қандай битимлар, кредитлар, ҳеч нарса!" – қўшимча қилди сиёсатчи.

CNN телеканали 10 январь куни АҚШдаги сайловларга Москванинг гўёки аралашуви ҳақидаги ҳисоботнинг махфий қисмида қандай маълумотлар бўлганини ошкор қилди. Унда гўёки рус разведкаси республикачи Трамп ва унинг давлат раҳбарлиги лавозими учун асосий рақобатчиси бўлган демократ Ҳиллари Клинтоннинг обрўсини туширувчи маълумот йиққани иддао этилади. Бироқ ошкор этилган ахборотда фақатгина Клинтон хоним ҳақида сўз юритилган.

Шу билан бир қаторда, сайланган президент ишончли вакиллари бутун сайловолди кампанияси вақтида рус ҳукумати билан боғлиқ бўлган кишилар ёрдамида алоқага чиқишгани ҳам айтилган. Шунингдек, Россия Федерал хавфсизлик хизмати Трампни, унинг Москвага 2013 йилда ташриф буюрган чоғида йиғилган маълумотлар билан шантаж қилгани ҳақида сўз юритилган.

CNN маълумотларига кўра, ҳисоботга собиқ британиялик агентнинг ҳисоботлари асос қилиб олинган. У кейинчалик Американинг BuzzFeed манбасида чоп этилди. Шу билан бирга, шундан сўнг ушбу материаллар – оммабоп имижбоарди 4chan машҳур пранкерларидан бирининг троллинги экани маълум бўлди. “Ҳисобот” муаллифи бу ҳақда аноним форумда ўзи хабар қилган.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков, ўз навбатида, Москва Трамп ва Клинтоннинг обрўсини туширувчи маълумот йиққани ҳақидаги хабарни “бемаъни” деб атади. У бундай хабарларни pulp fiction (тутуриқсиз матбуот – таҳ.) жанрига қиёслаган ва уларга ҳазил билан муносабатда бўлишга чақирди.

Кун янгиликлари
Самарқандни "зулмат"дан ким қутқаради?
23:55 / 18.01.2017 49476 Жамият
Гамбияда 20 йил давомида вице-президент бўлган сиёсатчи истеъфога чиқди
16:59 433 Жаҳон
Amazon озиқ-овқат маҳсулотларини мустақил харид қиладиган музлатгич ишлаб чиқаради
Ўзбекистон Афғонистон чегарасигача бўлган темир йўлда электрлаштириш ишларини олиб бормоқда
Хитой валюта бозорида беқарорликлар юз бермайди
Дунёда PS4 қурилмалари Xbox One’га қараганда икки маротаба кўпроқ сотилди
Жек Ма савдо урушлари бошланса Alibaba компаниясини ёпишини билдирди
Қозоғистон собиқ бош вазирининг жазо муддати қисқартирилди
15:48 3676 Жаҳон
Италияда қор кўчкиси остида қолган меҳмонхонадаги қутқарув амалиёти илк видеоси пайдо бўлди
15:45 2087 Жаҳон
Туркияда миллий интернет-қидирув хизмати ишга тушди
Кўпроқ янгиликлар