WikiLeaks: Россияда Трампнинг обрўсини туширувчи маълумотлар борлиги ҳақидаги хабарлар ёлғон

Жаҳон 11 Январь 2017 5757
фото: AP

WikiLeaks сайти “россиялик агентлар” АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг обрўсини тушириши мумкин бўлган маълумотларга эга эканлиги ҳақидаги ОАВ хабарларини рад этди.

Аввалроқ, CNN номи ошкор этилмаган амалдорларга асосан, Америка махсус хизматлари Россияда Трампнинг обрўсини туширишга хизмат қилувчи маълумотлар борлигини гумон қилишаётгани ҳақида хабар берганди. Телеканаллар маълумотига кўра, разведкада буни тасдиқловчи далиллар йўқ.

BuzzFeed портали эса махсус хизматларнинг тахминига бағишланган ҳужжат матнини чоп этди. "BuzzFeed томонидан эълон қилинган ва Трампга тегишли бўлган 35 саҳифали файл разведка ҳисоботи эмас. Йўналиш, далиллар ва саналар ҳеч қандай ҳақиқатни ўзида акс эттирмайди", - дейилади WikiLeaks’нинг Twitter’даги саҳифасида эълон қилинган хабарда.

CNN’нинг таъкидлашича, президент обрўсини туширувчи маълумотлар икки бетдан иборат қисқа шарҳда келтирилган ва у махсус хизматлар ҳисоботига қўшимча тарзда бириктирилган. Телеканаллар манбаларининг сўзларига кўра, Россиялик “агентлар” Трамп ҳақида шахсий ва молиявий маълумотга эга.

Телеканалнинг тахминича, бундай хабарларнинг бир қисми Британия раздведкасининг собиқ ходими ёзувлари асосига қурилган. CNN ФҚБ бундай тахминларни текшираётганини таъкидлади.

Кун янгиликлари
Дайжест: банкоматли бўладиган Тошкент, йўқ қилинган бир асрли дарахтлар, Озодлик ҳайкалидаги чақириқ ва бошқа хабарлар
21:45 / 22.02.2017 4350 Жаҳон
2017 йилда қишлоқлардаги янги уйларнинг нархи қанча бўлади?
18:44 / 22.02.2017 40551 Ўзбекистон
LG G6 смартфони: Замонавий саноат дизайнидаги янги босқич
14:44 / 22.02.2017 5076 Технология
Путин Суриядаги операцияга алоқадор бўлган бир қатор генералларнинг унвонини оширди
01:00 761 Жаҳон
Ла-лига. «Реал» таъқибчиларидан ўзиб кетиш имкониятини қўлдан чиқарди
00:59 1071 Спорт
Дубайда даҳшатли "дўстона" қотиллик содир этилди
00:54 2654 Жамият
Ғойибдан учиб келган ғилдирак пиёда "қотилига" айланишига бир бахя қолди (видео)
00:46 1347 Жамият
Европа лигаси. Дастлабки учта нимчорак финалчилар номи аниқ бўлди
00:34 969 Спорт
Қозоғистон ва Россия президентлари февраль охирида учрашадилар
00:21 708 Жаҳон
NASA'дан сенсацион янгилик! Ерга ўхшаш яна етти сайёра аниқланди
Кўпроқ янгиликлар