Жаҳон чемпионатида дуранг натижалар бўлмайди. Футбол жамоатчилиги буни қандай қабул қилмоқда?

Спорт 11 Январь 2017 7199

Германия терма жамоасининг собиқ сардори, «Бавария» ва «Челси» клуби собиқ яримҳимоячиси Михаэль Баллак ФИФА томонидан ЖЧ иштирокчилари сони 32тадан 48тага етказилишига муносабат билдирди.

«Бу масъулиятсизлик белгиси. Улар футболнинг ривожига ҳужум қилишди.

Албатта бу қарор бир овоздан қўллаб-қувватланди», дея кинояли изоҳ берган Баллак.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА 2026 йилдан бошлаб жаҳон чемпионатларида иштирок этувчи жамоалар сонини 32тадан 48тага, гуруҳлар сонини эса 8тадан 16тага оширилгани ҳақида қарор қабул қилганди.

Ҳозирча янги турнир қандай кўринишда бўлиши номаълумлигича қолмоқда. Терма жамоалар сони ошгани туфайли турнирга мезбонлик қиладиган давлатда стадионлар ва меҳмонхоналар етарлича кўп бўлиши керак. 2026 йилги ЖЧ мезбони бўлиш учун асосий даъвогар АҚШ ҳисобланади. Шунингдек, тарихда илк марта мундиал 3 давлат бўйлаб ўтказилиши ҳам мумкин.

Гуруҳларда дуранг натижалар бўлмайди, асосий вақтда дуранг қайд этилса, ғолиб пенальтилар сериясида аниқланади, кейинги босқичга 16 гуруҳдан 32 жамоа йўл олади. Шу билан бирга ФИФА турнир ўтказиладиган кунлар сонини ўзгартирмаслик, дам олиш кунлари аввалгидек қолиши ҳамда финалгача 7та ўйин ўтказилишини таъминлайди.

2026 йилги ЖЧ регламенти ҳозирча ишлаб чиқилмаган, конфедерацияларга нечтадан ўрин ажратилиши ҳам номаълум. Катта эҳтимол билан Африка ва Осиё учун кўпроқ ўрин ажратилади.

Кун янгиликлари
Дональд Трамп президентлигини қандай ваъдалар билан бошлади
00:25 23634 Жаҳон
Дональд Трамп – АҚШнинг 45-президенти
22:27 / 20.01.2017 21126 Жаҳон
Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун рухсатнома (стикер) бекор қилинадими, Обаманинг сўнгги иш куни ва террорчи Машарипов ҳақида сўнгги янгилик
20:46 / 20.01.2017 34642 Жаҳон
Энг кучли паспорт ёки Кот-д’Ивуар ва Гвинеялар орасида қолиб кетган Ўзбекистон
18:38 / 20.01.2017 44274 Ўзбекистон
Тадбиркорлар орасида катта шов-шувларга сабаб бўлаётган бизнес семинарга бир кун қолди! Ўтказиб юборманг!!!
18:32 / 20.01.2017 9850 Жамият
Барча иштирокчи ғолибга айланган танлов
16:02 / 20.01.2017 7043 Жамият
Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун рухсатнома (стикер) бекор қилиниши кутилмоқда
12:59 / 20.01.2017 52222 Ўзбекистон
Трампнинг президент бўлишига қарши норозиликлар фотосуратларда
13:36 11 Жаҳон
Ҳайдовчисиз Chevrolet’нинг Сан-Франциско бўйлаб сайри видеога олинди
Италияда қор кўчкиси остида қолган меҳмонхонада омон қолган одамлар топилди
12:43 620 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар