2016 йилнинг энг қимматбаҳо уйлари

Lifestyle 12 Январь 2017 28826

Глобал ва иқтисодий беқарор вазиятда кўпчилик йирик молиявий харидлар қилмасликка ҳаракат қилади. Кўпчилик, лекин ҳамма эмас! Аслини олганда, 2016 йил энг қиммат сотилган уйлар борасида рекорд йил бўлди. CNN ўтган йилнинг энг қиммат сотилган уйларига доир маълумот билан бўлишди.

Таохуаюан, Хитой (154 миллион доллар). Хитойдаги энг ажойиб уйни кўришни истасангиз, Сучжоудаги Таохуаюанга ташриф буюринг. 72,441 квадрат фут ҳудудда жойлашган ушбу кошонада 32 ётоқхона, ҳовуз ва бир неча боғ мавжуд.

Playboy Mansion, Калифорния штати (100 миллион доллар). Бу уй август ойида 100 миллион долларга сотилган. Қасрда уй кинотеатри, алоҳида меҳмонлар хонаси ва ҳатто лицензияланган ҳайвонот боғи ҳам бор.

301 N Carolwood Drive, Калифорния (100 миллион доллар). Калифорниядаги яна бир қимматбаҳо кошона 30  000 квадрат фут майдонни эгаллаган. Унда 10 ётоқхона, 20 ваннахона, баскетбол майдони ва 10 машинага мўлжалланган гараж жойлашган.

Crespi Hicks Estate, Техас штати (100 миллион доллар). Йилнинг энг қиммат баҳоланган уйларидан бири Далласда 28 000 квадрат фут майдонни эгаллаган. Бу ерда меҳмонлар учун алоҳида ажратилган икки қаватли уйдан тортиб, то вертолёт қўнишига мўлжалланган майдонгача мавжуд.

The Penthouse, 432 Park Avenue, Нью-Йорк (87,7 миллион доллар). Бу - 2016 йилда Нью-Йоркда сотилган энг қимматбаҳо уй. 8 255 квадрат фут ҳудудда жойлашган пентхаус дунёдаги энг баланд турар-жой чўққисида жойлашган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4782 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5654 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21123 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49948 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5799 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3693 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 6166 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3241 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 5096 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4759 Технология
Кўпроқ янгиликлар