Аdidas Originals маркаси Equipment кийим ва пойабзал сериясига бағишланган қисқа метражли ролигини YouTube орқали тақдим этди.  

Фильмда илк марта 1990-йиллар бошида намойиш этилган EQT концепциясининг дунёга келишига сабаб бўлган омиллар ва шарт-шароитлар ҳақида сўз юритилади. 

Аdidas Originals — Adidas AG компаниясининг бўлими. У 2001 йилда мустақил йўналиш сифатида ажралиб чиққан ва sport casual ҳамда "спортча ҳамшамат" услубига ихтисослашган.