Японияда юкни учувчисиз учиш аппарати орқали узоқ масофага етказиб бериш бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди. Мамлакат шимоли-шарқидаги Хонсю оролида жойлашган Фукусима префектурасидаги полигонда дрон соатига 43 км тезликда ҳаракатланиб, шамол бўлишига қарамасдан 12 км масофадаги пунктга юкни етказган.

Ушбу синовни Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги экспертлари ўтказишган.

Kyodo агентлигининг қайд этишича, шу вақтгача дрон орқали юк 10 километрдан ортиқ масофага олиб борилгани кузатилмаганди.

Тажрибада аппаратга иссиқ шўрва солинган идиш юкланганди. Таом тезда соҳилга етказилган ва у ердаги сёрфингчилар томонидан истеъмол қилинган.