Дональд Трамп: CNN – ёлғон янгиликлар канали

Жаҳон 12 Январь 2017 7882
Фото: РИА

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп 11 январь куни ўзининг илк катта матбуот анжуманини ўтказгани ҳақида аввал хабар қилган эдик. Мазкур анжумандан бир кун аввал Американинг айрим нашрлари Трампни обрўсизлантирувчи маълумотлар мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқатган эди. Хусусан, CNN телеканали Америка хизматлари Россия айғоқчилари томонидан Трампга нисбатан маълумотлар тўпланганини гумон қилаётгани ҳақида маълум қилганди. BuzzFeed портали эса, "разведка ҳужжати" тўлиқ эълон қилишга ҳам журъат этди. 

Шу билан бирга, текширилмаган ва тасдиқланмаган маълумотларнинг ошкор қилиниши кўплаб жаҳон нашрлари танқидига учради. Сайланган президентнинг ўзи ҳам "адолатсиз ОАВ"ни кескин қоралади. 

"Улар оқибатларига тайёргарлик кўравериши керак, улар аллақачон тайёрланишмоқда", — дея таҳдид қилган Трамп BuzzFeed порталига матбуот-анжуманида. 

Шу билан бир вақтда, Американинг бўлажак раҳбари CNN журналистига савол бериши учун изн бермаган, аксинча телеканални "Сиз — сохта янгиликларсиз!", дея айблаган. 

Трампнинг сўзларига кўра, агар ушбу хабарлар эълон қилинишида махсус хизматларнинг қўли бўлса, бу уларнинг обрўсига путур етказади. "Балки бу разведканинг ишидир, эҳтимол ундай эмасдир — ким билади?" – деб қайд этган республикачи президент.

Трамп, шунингдек, мазкур масала бўйича расмий Кремль позициясини ҳурмат қилишини уқдирди. Москва обрўсизлантирувчи маълумотлар эълон қилинишини “мутлақ асоссиз хабар” эканини таъкидлаб, Россия ҳеч кимга нисбатан бундай маълумотлар тўпламаслигини, балки глобал тинчлик ва хавфсизлик мақсадида ишлашини қайд этган эди. 

Кун янгиликлари
Pinngle хориждан Ўзбекистондаги барча телефон рақамларига бепул қўнғироқ қилиш имкониятини тақдим этади
14:28 / 28.04.2017 9374 Технология
Адоғи йўқ саволлар ёхуд адолатсизликка учраган фермер
10:28 / 28.04.2017 10807 Жамият
Германияда масжидга ҳужум қилинди
00:48 588 Жаҳон
Черногория бош вазири мамлакатнинг НАТОга кириши сабабини тушунтирди
00:38 410 Жаҳон
Пентагон: ИШИДнинг Афғонистондаги етакчиси йўқ қилинган бўлиши мумкин
00:16 706 Жаҳон
Замонамизнинг энг яхши мураббийлари аниқланди. Гвардиола етакчи
00:11 808 Спорт
Малала Юсуфзойга суиқасд қилган жангари Покистон ҳукуматига таслим бўлди
00:07 680 Жаҳон
Апрель ойи сўнггига келиб Ўзбекистоннинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди
00:06 1222 Спорт
«Барселона»нинг ёзги трансферлардаги асосий нишони аниқ бўлди
23:51 / 28.04.2017 2517 Спорт
АҚШ полицияси "қуролланган" мушукни қўлга туширмоқчи бўлди
23:38 / 28.04.2017 1198 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар