Дональд Трамп Владимир Путин билан келишиб олишга умид қилмоқда

Жаҳон 12 Январь 2017 13825

11 январь куни миллиардер тадбиркор ва республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига сайланган Дональд Трамп ўзининг илк расмий матбуот анжуманини ўтказди. Оқ уйнинг бўлғуси хўжайини ташқи ва ички сиёсатга доир саволларга жавоб қайтарган, танқидчилари ҳамда ўзига нисбатан "фош қилувчи" ҳужжатларнинг эълон қилинишига муносабатини билдирган. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Матбуот анжуманида иштирок этган журналистлар Трампга Россия билан бўлғуси муносабатлар хусусида кўплаб саволлар беришган. Республикачи президент сайловолди кампанияси чоғида икки давлат ўртасидаги алоқаларни яхшилаш фикрини илгари сурган ва Россия президенти Владимир Путин билан бу муаммони ҳал этишга уринишини таъкидлаган эди. 

Трамп бу фикрини яна бир бор такрорлаган. "Билмайман, Путин билан келиша оламанми, йўқми, аммо шунга умид қиламан", — деган Трамп. Унинг таъкидлашича, Москва ИШИД гуруҳига қарши курашда ёрдам бера олади. 

Шу билан бирга, у "reboot" (қайта кучайтириш) сўзини Америка-Россия муносабатларига қўллашни истамаган. "Бундай тугма йўқ. Биз ё келишамиз ёки йўқ", — деган сайланган президент. 

Трампнинг қўшимча қилишича, у Россияга нисбатан қатъиятлироқ сиёсат юрита олади. "Ҳиллари Клинтон Трампга қараганда Путин билан қатъийроқ бўлганига ким ишонади?" — дея ўзининг қаттиққўл бўлишига ишора қилган Трамп. 

"Аммо, Путинга Трамп ёқса, бу устунлик дейилади", — деб таъкидлаган сайланган президент. 

У, шунингдек, киберҳужумлар муаммоси ва унинг атрофида бўлаётган машмашаларга ҳам ўз фикрини билдирган. Трампнинг таъкидлашича, АҚШ киберхавфсизлик рейтингида сўнгги 17-ўринни эгаллайди. Шу билан бирга, унинг айтишича, АҚШдаги сайловолди кампанияси чоғида амалга оширилган киберҳужумларни Россиядан бошқа мамлакат ҳам амалга оширган бўлиши мумкин. 

Трампнинг ёдга олишича, 2015 йилда хакерлар Америка давлат идораларининг тизимларига ҳужум қилиб, 22 млн кишининг шахсий маълумотларини ўғирлаган эди.  "Ўшанда, 22 миллион маълумотни ўғирлатдик, аммо ундан катта шов-шув ясалмади. Балки, бунинг ортида Хитой тургандир", — деган Трамп. 
 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71691 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37281 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21600 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81383 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61962 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1229 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 857 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 784 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 350 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 672 Маданият
Кўпроқ янгиликлар