Эрдўған: Туркия ИШИД террорчиларини йўқ қилади

Жаҳон 12 Январь 2017 5837

Биз белгиланган йўлимиздан қайтмаймиз ва курашни давом эттирамиз, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқарада маҳаллий маъмуриятлар раҳбарлари йиғилишида.

Унинг сўзларига кўра, турк халқи террорчилик ташкилотларининг асл юзини кўрди. «Биз Фатҳуллоҳ Гуленнинг террорчилик оқими билан курашни давом эттирмоқдамиз ҳамда ИШИД террорчиларини йўқ қиламиз», - деди Эрдўған.

Унинг таъкидлашича, Туркия унинг террорчилик билан курашдаги бош рақиблари террорчилик ташкилотларининг ўзи эмас, балки уларнинг ортида турган кучлардир. «Биз террорчиларни йўқотмай туриб, бу курашда ғолиб бўлишнинг иложи йўқлигини яхши биламиз. Айнан шунинг учун Курдистон ишчи партияси террорчиларини йўқ қилиш учун барча чораларни кўрдик», - таъкидлаб ўтди президент.

Давлат раҳбари кеча ИШИД террорчилари таркибида бўлган жангарилар, бугун Туркияга қарши PYD ва YPG (КИПнинг Суриядаги бўлинмалари) жангарилари ниқоби остида кураш олиб бораётганини айтган.

«Фатҳуллоҳ Гуленнинг террорчилик оқимига келсак, унда хиёнатга тайёр бўлган ва инсонийлик қиёфасидан маҳрум шахслар йиғилганини айтиш мумкин», - деди президент.

«Тахминимча, Туркияда 15 июль куни юз берган ҳарбий тўнтаришга уринишга Гуленнинг террорчилик оқими алоқадор эмаслиги ҳақидаги фикрлар, Анқарада россиялик элчи Андрей Карловнинг қотиллигидан сўнг ўз кучини йўқотди», - таъкидлаб ўтди Эрдўған.

«КИП террорчилари халқ бирдамлиги, Ватан, Турк давлатига қарши чиқмоқда. Айнан шу мақсад 15 июль куни Фатҳуллоҳ Гуленнинг террорчилик оқими тарафдорлари томонидан ҳам кўзланган. ИШИДга келсак, бу террорчилик ташкилоти бошидан Туркия ва унинг халқига нисбатан душман кайфиятида бўлиб келди. ИШИД террорчиларининг исломга ҳеч қандай алоқаси йўқ», - давом этди давлат раҳбари.

Президентнинг таъкидлашича, Туркияга ҳужумлар иқтисодий сабабга ҳам эга бўлган. «Бу ҳаммага маълум. Қуролланган террорчилар ва ўз ҳисоб рақамларида долларларга эга бўлган террорчилар ўртасида қўйилган мақсад борасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Уларнинг мақсади – Туркияни тиз чўктириш. Улар бунинг учун қурол сифатида валютадан фойдаланмоқда», - деди Эрдўған.

«Яна бир бор ишбилармонларга мурожаат қиламан. Сармоялар, ишлаб чиқариш қувватлари, янги иш ўринларини яратиш, тўхтатилган объектларни қўллаб-қувватлаш, амалдагилари ишини тезлаштириш вақти келди. Бугун таваккал қилмасак, эртага кеч бўлади», - қўшимча қилди президент.

Туркия раҳбари валюта бозоридаги миллий валюта курси билан боғлиқ турли найрангларга ҳам эътибор қаратди.

Президентнинг таъкидлашича, бу ҳолат оммавий равишда юз бермоқда. «Фуқароларни йиғиб қўйган валюталарини турк лирасига алиштиришни давом эттиришга чақираман. Халқни бизнинг мамлакатга нисбатан чақириқларга қарши кураш олиб боришга чорлайман – худди 15 июль кунги давлат тўнтаришига уринишдаги каби. Марказий банк ва хусусий банклар молиявий найрангларга йўл қўймаслик учун барча ишни амалга оширишлари шарт», - деди Эрдўған.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50741 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66695 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35628 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20424 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77540 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60923 Жамият
Ўзбекистонда энергия тежовчи миллий компания компания тузилди
Таиландга қизларни юбориш билан шуғулланган самарқандлик “одамфуруш” аёл ушланди 
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
103 ёшли камбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 508 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар