ФИФА рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси юқорилади

Спорт 12 Январь 2017 12511

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) терма жамоаларнинг янги рейтинг жадвалини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 568 очко билан 61-ўринга кўтарилди.

Бу аввалги кўрсаткичга нисбатан 1 поғона юқори. Ўзбекистон Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо терма жамоалар орасида 6-ўринда қолди. 816 очко билан Осиёда пешқадамликни сақлаб қолган Эрон дунёда 29-ўринда бормоқда. Жанубий Корея 699 очко билан қитъада 2-поғонада, жаҳон рейтингида эса 37-ўринда бормоқда.

Австралия (649 очко) бир йўла 3 поғонага кўтарилиб, дунёда 44-ўринни, Осиёда 3-поғонани эгаллади. Япония (46-ўрин) ва Саудия Арабистони (48-ўрин) Осиё қитъасида мос равишда 4–5 ўринларни эгаллади.

ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган Хитой аввалги ойдагига нисбатан 1 поғона, Қатар эса 2 поғона юқорилади. Сурия терма жамаси ўз ўрнидан силжимади.

Хитой — 81-ўрин (424 очко);

Қатар — 85-ўрин (416 очко);

Сурия — 96-ўрин (355)

ФИФА рейтингида ҳамон Аргентина (1634 очко) етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринни Бразилия (1544 очко) эгаллаб турган бўлса, учинчи ўриндан Германия (1433 очко) жой олган.

1 (1). Аргентина – 1634 очко
2 (2). Бразилия – 1544
3 (3). Германия – 1433
4 (4). Чили – 1404
5 (5). Бельгия – 1368
6 (6). Колумбия – 1345,
7 (7). Франция – 1305,
8 (8). Португалия – 1229,
9 (9). Уругвай – 1187,
10 (10). Испания – 1166
...
29 (29). Эрон – 816
37 (37). Жанубий Корея
44 (47). Австралия – 649
46 (45). Япония – 644
48 (54). Саудия Арабистони – 641
61 (62). Ўзбекистон - 568

Кун янгиликлари
Ўзбекистон ҳафталиги: Президентнинг водий сафари, овозаси чиққан 11 йиллик таълим, ўзбеклар ҳалок бўлган бахтсиз ҳодиса ва бошқа хабарлар
22:41 / 25.06.2017 31277 Жаҳон
Қобил қори Одилжон ўғли: “Ҳайит мотам эмас, хурсандчилик кунидир”
17:44 / 25.06.2017 43702 Жамият
Мўғулистондаги президентлик сайловларида ғолиб аниқланмади
01:37 24 Жаҳон
Қатар ташқи ишлар вазири Вашингтонга ташриф буюради 
01:33 24 Жаҳон
ОАВ: Париж шимолида автобус портлади
01:07 276 Жаҳон
Қоҳира яқинидаги кўлда бир кун ичида 8 бола чўкиб кетди
01:06 204 Жаҳон
Galaxy Note 8’нинг нархи ва кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотлар ошкор бўлди
Time нашри интернетдаги энг нуфузли одамлар кимлигини маълум қилди 
23:22 / 26.06.2017 2917 Жамият
Нидерландияда собиқ турмалар қочқинлар учун бошпанага айлантирилмоқда
23:19 / 26.06.2017 738 Жамият
АҚШда ит яна шаҳар мэри этиб сайланди
22:38 / 26.06.2017 4349 Жамият
Кўпроқ янгиликлар