Грецияда рекорд даражадаги совуқ об-ҳаво кузатилмоқда

Жаҳон 12 Январь 2017 8971
Фото: RT

Грециянинг шимолий пойтахти Салоникидаги совуқ об-ҳаво рекорд ўрнатди – бундай ҳарорат тўрт кундан бери кузатилмоқда. Бу ҳақда Аристотель университетининг метеорология ва иқлимшунослик лабораторияси директори Теодорос Каракостас хабар қилди.
Лаборатория 1963 йилда ташкил этилган бўлиб, ўшандан бери кузатувлар олиб боради.
"Сўнгги бор совуқ ҳарорат 1963 йилнинг январида бир сутка давомида кузатилган. Ўшанда бундай ҳолат уч кун – 23, 24 ва 25 январь кунлари юз берган. Бу эса ўша кунлари энг юқори ҳарорат ҳам нолдан паст бўлганини англатади. Ҳозир бизда тўрт кундан бери шундай об-ҳаво кузатилмоқда ва эҳтимол, бешинчи кун ҳам давом этади. Бу жуда катта рекорд, шунинг учун у ҳали-бери янгиланмайди, деб ҳисоблайман", - деди олим Афина янгиликлар агентлигининг “Практорио FM 104,9” радиостанциясига берган интервьюсида.
Каракостаснинг эслатишича, Салоникидаги энг паст ҳарорат 1968 йилнинг 14 январь куни қайд этилган. Ўшанда Цельсий бўйича 12,6 даража совуқ кузатилган. 
Маълумот учун, “Ариадна” антициклони Грецияга Сибирдан жуда ҳам кучли совуқ об-ҳаво ва қорни олиб келди, бир қатор ҳудудларда фавқулодда ҳолат киритилди. Хусусан, Шимолий Македония ва Фракия, Ғарбий Македония ва қатор оролларда қор қатлами бир метрдан ошди.
 

Кўпроқ янгиликлар