Россия Польшанинг шарқий қисмига америкаликларнинг танклари ва зирҳли техникалари жойлаштирилишини таҳдид сифатида қабул қилади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот хизмати раҳбари Дмитрий Песковга асосланган ҳолда ТАСС хабар берган.

«Ҳар қандай давлат ҳам ўз чегаралари яқинида бошқа давлатнинг ҳарбийлари ва техникалари ошиб боришига салбий назар билан қарайди. Биз ҳам бу масалага айнан шундай ёндашамиз», — деган у.

Песковнинг қўшимча қилишича, Кремлдагилар бу ҳаракатларни Россия хавфсизлиги ва манфаатларига таҳдид сифатида қабул қилади.

12 январь куни Польшага америкаликларнинг танк бўлинмалари етиб келиши кутилмоқда.

Ўтган йилнинг декабрида АҚШ 2017 йил январида НАТОнинг «Атлантик қатъият» миссияси доирасида Польша ва Болтиқ давлатларига 4 минг ҳарбий хизматчисини юбориши ҳақида маълум қилганди.

«Атлантик қатъият» АҚШ ташаббуси билан 2014 йил баҳорида бошланган бўлиб, миссия НАТО аъзолари бўлган Шарқий Европа давлатлари хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Германияда америкаликларнинг танкларини шарққа олиб ўтиш бошланди