АҚШнинг McDonald's корпорацияси ўзининг Япониядаги бўлимидаги улушига харидор қидирмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар бермоқда

Нашрнинг маълум қилишича, корпорациянинг инвесторлар сотиб олиши мумкин бўлган McDonald's Holdings (Japan) бўлимидаги улуши 33 фоизгачани ташкил қилади. Бу улушни сотиб олишга ариза бериш муддати кейинги ҳафтада якунланади.  

АҚШ корпорациясига Япониядаги бўлимининг деярли ярим акцияси тегишли. Унинг капиталлашуви 3,5 млрд долларга баҳоланади. 
 
Аввалроқ McDonald's Хитойдаги операцион бизнесининг 80 фоизини Citic ва Carlyle Group компаниялар консорциумига сотиши маълум қилинганди.