Нима учун Ғарб таомлари семизликни келтириб чиқаради?

Lifestyle 12 Январь 2017 9832
Фото: © Flickr

Гамбургер, стейк ва Ғарб ошхонасининг бошқа таомлари нима учун инсонларнинг семиришига олиб келишини биласизми? Маълум бўлишича, бундай парҳез тананинг энергия мувозанатини назорат қилувчи мия рецепторларига марихуана каби таъсир кўрсатади. Physiology & Behavior журналида шу мавзудаги мақола чоп этилди. 

"Тадқиқотимиз шуни кўрсатадики, периферик асаб тизимидаги каннабиноид рецепторлари фаолиятига босим ўтказиш кўп овқат ейиш ва семизликни даволашда хавфсиз ёндашув ҳисобланади. Бизнинг ёндашувимиз мияга таъсир қилиб, акс таъсирларни келтириб чиқарадиган, семизликка қарши анъанавий дори-дармонларга нисбатан кўп устунликларга эга", - деди Риверсайддаги (АҚШ) Калифорния университетида фаолият юритувчи Николас ди Патрицио. 

Ди Патрицио ва унинг ҳамкасби Донован Аргуэта нима учун Америка ва Европа таомлари кўпинча семизликка сабаб бўлишини аниқлашга муваффақ бўлишди. Бунинг учун улар икки ой давомида кўп миқдордаги қанд ва ёғ билан озиқланган сичқонлар мияси фаолияти ва хатти-ҳаракатларини кузатишди. 

Кузатувлар натижасига кўра, бундай парҳезга риоя қилиш кемирувчиларда нафақат семизликнинг ривожланишига олиб келди, балки ноодатий ҳодиса - гиперфагия ёки кўп ейишнинг кузатилишига ҳам сабаб бўлди. Ди Патриционинг сўзларига кўра, овқатланишга бундай талпиниш сичқонларнинг ичаги ва қонида эндоканнабиноидлар концентрациясининг кескин ўсишига олиб келган. 

Эндоканнабиноидлар марихуана таркибидаги моддалар аналогидир. Организмимиз уларни ўз мақсадлари учун кичик миқдорда синтезлайди. Инсон ичагида бундай молекулалар таъсир қилувчи кўп миқдордаги асаб ҳужайралари мавжуд бўлади. Уч йил аввал олимлар "ўтсевар"ларда юзага келувчи тушунтириб бўлмайдиган овқат ейиш иштиёқи ТГК-9 (марихуананинг фаол моддаси)нинг шу рецепторларга таъсири остида пайдо бўлишини аниқлашганди.

Маълум қилинишича, Ғарбнинг гамбургер, стейк ва шу каби бошқа ёғли ёки ширин егуликлари организмни катта миқдордаги эндоканнабиноид ишлаб чиқишга мажбур қилиб, шунга ўхшаш таъсир кўрсатади. 

Олимлар ушбу рецепторларни ТГК-9 молекулаларига ичакдаги асаб ҳужайраларига ўрнашишга ҳалақит берувчи AM6545 дориси ёрдамида блоклашганида сичқонларнинг "карнай" иштаҳаси кескин йўқолган. Бу, биологларнинг сўзларига кўра, бундай препаратларни семизликка қарши  курашишда қўллаш мумкинлигидан далолат беради. Шуниси қувонарлики, янги дори воситалари аввалги, мия фаолиятига таъсир қилувчи препаратлар каби акс таъсирга эга эмас.

Яқин орада Ди Патрицио ва Аргуэта Ғарб парҳезининг айнан қайси компонентлари организмни кўп миқдордаги эндоканнабиноид ишлаб чиқаришга мажбур қилишини  аниқлаш ва бу реакцияни бошқарувчи генларни топишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишди. 

Кун янгиликлари
Дайжест: Туркия ТИВ раҳбари Ўзбекистонда, мактаблардаги ўзгариш, Медведевдан хафа руслар ва куннинг бошқа хабарлари
19:54 / 26.04.2017 17389 Жаҳон
Parus — кўнгилочар мажмуасида болалар аттракционларига 20 фоизлик бонуслар берилмоқда
11:48 / 26.04.2017 6942 Жамият
Бухорода сохта табиблик қилиб 500 минг доллар пул ишлаган тракторчи аниқланди
19:02 / 10.03.2017 35428 Жамият
Эльбурс чўққисига кўтарилаётган икки альпинист 4,9 минг метр баландликдан қулади
13:35 797 Жаҳон
Самарада 14 та автомобиль иштирокида ЙТҲ юз берди: жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар бор
13:32 1433 Жамият
НАТО бош котиби: Туркия давлат тўнтаришига уринишда гумонланганларни таъқиб этиш ҳуқуқига эга
13:31 322 Жаҳон
Тошкентдаги Инҳа университети математика бўйича олимпиада ўтказади
13:23 272 Жамият
Абдулазиз Комилов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакилини қабул қилди
Россияда АҚШ ўз сиёсати билан ядро уруши таҳдидини қайтаргани айтилди
13:04 2766 Жаҳон
NASA олимлари Ерга ўхшаш муз билан қопланган экзосайёрани аниқлашди
12:56 1194 Жамият
Кўпроқ янгиликлар