Россия президенти Владимир Путин ва Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған Суриядаги вазият ҳамда Сурияга оид  музокараларга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилишди. Бу ҳақида Кремль сайтида хабар берилди

"Асосий эътибор Суриядаги вазиятга қаратилди. Россия ва Туркия воситачилигида Сурия Араб Республикаси ва  мўътадил мухолифат ўртасида эришилган жанговор ҳаракатларни тўхтатишга доир келишувларга риоя қилинаётганлиги таъкидланди. Остонадаги Сурияга доир музокараларга тайёргарлик бўйича ҳамкорликдаги фаол ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олинди", - дейилади хабарда. 

Манбада таъкидаланишича, давлат раҳбарлари шунингдек савдо-иқтисодий алоқаларни тўлиқ тиклаш ва Россия ҳамда Туркия ўртасидаги Олий даражадаги ҳамкорлик кенгаши йиғилишини ўтказиш масалалари ҳам муҳокама қилинган.